9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Янгиликлар

СУВ ВА СЎЗ САХОВАТИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]  17 декабр - Огаҳий таваллуд топган кун. Тарих тақдирлар билан тирик. Тарихимизда илм-фан, маданият ва санъатнинг тамал тошини қўя олган алломалар бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз ҳам албатта бўлади дея ишонч билдирган, учинчи ренессанс даврига дадил қадам ташлашимизда руҳлантирган раҳнамо, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча Хоразм вилоятига ташрифи пайтида буюк мутафаккир, ер ва эл қадрини билган адиб Огаҳийнинг ҳар бир эл ҳақидаги "илми бўлмаса, касби бўлмаса эртанги куни йўқ" деган фикрларини келтириб ўтдилар. Улуғ мутафаккирлар қисматида муайян макон, замон ва касб муҳим ўрин тутади. Бу фикр забардаст шоир, моҳир таржимон, мироб, тарихчи,...

Continue reading

Уч авлод учрашуви

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Авлодлар орасидаги олтин занжир - ватан равнақи ва халқ манфаати йўлидаги бирлик, эзгу мақсадлар сари ҳамкорлик ва жипсликдаги ҳаракат, муборак дийдордир. Катта авлод айтиш мумкинки, тажриба, сабоқ, ибрат, ўрнак ва намуна мактабидир. Ўрта ва кичик авлод билан учрашувларда, одатда самимият ва маслаҳатлар устуворлик қилади. Шу аснода хулосалар қилинади, бой тажрибалар орттирилади. Институтимизда ташкил этилган “Уч авлод учрашуви” деб номланган маърифий тадбир ҳам ана шундай руҳда ўтди. Унда меҳмон сифатида Мирзо Улуғбек тумани Мудофаа бўлими бошлиғи ўринбосари Тўхтаев Аскар Эсанович, Мудофаа Вазирлиги фахрийлар кенгаши аъзоси, Мирзо Улуғбек тумани фахрийлар кенгаши раиси Деҳқонбоев Абубакр Деҳқонбоевич, истеъфодаги полковник Ачилов Шавкат Жумановичлар иштирок этишди. Тадбирни...

Continue reading

КУРАШ МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА ҚИЗҒИН МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбек кураши бугунги кунда жаҳон чемпонатларида, олимпиада ўйинларида мустаҳкам ўринга эга бўлгани билан қувонарлидир. Кураш нафақат спорт тури сифатида балки, ўз термин ва атамалари билан ҳам жаҳон тилларида янграётгани ғуруримизга ғурур қўшмоқда. Ёнбош, чала, ғирром, дакки, ҳалол атамалари бутун дунё тилларига ўз маъноси ва моҳияти билан кириб боргани катта аҳамиятга эга. Бу тасодиф эмас, албатта. Алпомиш-у Гўрўғлилар талқинида куч-қувват ва полвонликни улуғлаган аждодларимизнинг пок ниятлари эзгулик ва қаҳрамонликка йўғрилган. Шу аснода ватан озодлиги ва халқ осойишталиги ҳамда ҳимояси борасида мардлик ва жасорат улуғланган ва фарзандларини худди шу руҳда тарбиялашган. Бугунги кунда ана шу азалий қадрият ва ҳаракатларнинг самарасини кўриб...

Continue reading

Президент Қатар Амирини табриклади  

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни мамлакатнинг Мустақиллик куни билан табриклади. [/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

 ПЕДАГОГИК МАҲОРАТНИНГ МУҲИМ ОМИЛЛАРИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Лобар Машарипова. Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли ихтисослаштирилган Давлат  умумтаълим мактабининг она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси      Ҳар қандай ўқувчи қалб қўри билан дарс берадиган ўз касбига фидойи ва шайдойи бўлган ўқитувчини қадрлайди, унга эргашади. Таниқли мутафаккирлардан Уилям Уорд айтганидек, "ўртача ўқитувчи баён қилади, яхши ўқитувчи тушунтиради, машҳур ўқитувчи  намойиш қилади, буюк ўқитувчи илҳомлантиради." Истеъдод соҳибларининг етишиб чиқиши ва дарсга, фанга қизиқиши ҳам айнан ана шу мезон билан боғлиқ. "Маҳорат" сўзи арабча бўлиб, ўзаги моҳир деган сўздан. У эса эпчиллик, моҳирлик, уддабуронлик деган маъноларни англатади. Буни барча соҳа ва жабҳа кишиларига нисбатан қўллаш мумкин. Ўз ишининг устаси бирикмаси ҳам айнан шундан. Ҳар бир...

Continue reading

QS халқаро рейтинг агентлигининг “Глобал таълим янгиликлари (Global Education News)” хабарномасида Ўзбекистон ОТМси ҳақида мақола чоп этилди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти (ТИҚХММИ)  яна дунё университетлари рейтингларини баҳоловчи халқаро рейтинг агентликлари эътирофида. Институтда эришилаётган натижалар QS нинг QS-GEN “Глобал таълим янгиликлари (Global Education News)” хабарномасининг 2020 йилги 2 сонида “Making history TIIAME in 2022” сарлавҳаси остидаги мақоланинг чоп этилиши Ўзбекистон ОТМлари учун юксак эътироф бўлди. Мақолада, ТИҚХММИнинг QS Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё (EECA) рейтингидаги иштироки, рейтингда юқори ўринда қайд этилиши тўғрисида, 2020 йилда халқаро институтлар билан ҳамкорликда институтда 22 март - Бутунжаҳон сув кунига бағишланган тадбирнинг ташкил этилиши билан боғлиқ маълумотларни ёритилган. Шунингдек, институтда бажарилаётган халқаро грантлар, жумладан Жаҳон банки, USAID, Erasmus and...

Continue reading

YUQORI NATIJA KO’RSATISHDI

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Innovatsion Rivojlanish Vazirligi tomonidan o'tkazilgan "TechnoWays" texnologik rivojlanish marafoni o'z yakuniga yetdi!.️ Marafon doirasida Respublika OTM laridan 100 ga yaqin jamoalarning innovatsion loyihalari ko'rib chiqildi va final bosqichida 27 ta jamoa ishtirok etib, ulardan 12 tasi g'olib deb topildi. Jamoalar orasidan eng yuqori natijani TIQXMMI "Gidromelioratsiya" fakulteti hydroleaders  jamoasi egalladi va ularning loyihalarini yanada rivojlantirish maqsadida 30 000 000 so'm miqdorida loyiha moliyaviy qo'llab quvvatlantirildi. Eslatib o'tamiz marafon davomida hydroleaders jamoasining  #Smart_DIS #GidroPower Ilmiy rahbar L.Samiyev Loyihalari qatnashdi. TIQXMMI Matbuot xizmati [/vc_column_text][vc_single_image image="7270" img_size="full"][vc_single_image image="7271" img_size="full"][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Бунёдкорлик лойиҳалари тақдимот қилинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Бу ерда ҳар бири 54 квартирали тўртта 9 қаватли турар жой қурилмоқда. Монолит усулида, энергиятежамкор қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда бунёд этилмоқда. Хонадонлар тайёр ҳолда топширилади. Яқин ойларда бу ерга аҳоли кўчиб келиб, ҳудуд замонавий мавзелардан бирига айланади. Давлатимиз раҳбари уйнинг шоурумини кириб кўрди. Мебеллар, муҳандислик тармоқларининг сифатига эътибор қаратди. Кўп қаватли уйларга малакали хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди. Шу ерда Хоразмда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари, хусусан, Урганч шаҳридаги «Binary» халқаро университети учун янги бино барпо этиш, автомобиль йўлларини таъмирлаш, кўприк қуриш, коммунал хизматларни яхшилаш бўйича лойиҳалар...

Continue reading

Анъанавий халқаро қишки мактаб ўз ишини бошлади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Бугун 10 декабрь куни дунёнинг етакчи олимлари ва сиёсат соҳаси вакиллари иштирокида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтида анъанавий “Тошкент сув хавфсизлиги” халқаро қишки мактаби ўз ишини бошлади.  ТИҚХММИ томонидан Германиянинг ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги, Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Германиянинг Гельмголц Потсдам геологик фанлар тадқиқот маркази (GFZ), Постдам иқлим ўзгариши илмий тадқиқот институти, Халле-Виттенбург шахридаги Мартин-Лютер университети каби ҳамкорлар билан ҳамкорликда “Яшил Марказий Осиё” ташаббуси доирасида ташкил этилган мазкур халқаро қишки мактабнинг ушбу йилдаги дастури асосан иқлим ўзгаришининг сув ресурсларига таъсири, уларни вақтида баҳолаш ва оқибатларига самарали мослашув масалаларига йўналтирилди.[/vc_column_text][vc_single_image image="7254" img_size="full"][vc_column_text]“Тошкент сув...

Continue reading

Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида иштирок этади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши раиси Александр Лукашенконинг таклифига биноан 2020 йил 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида иштирок этади. Тадбирда ЕОИИга аъзо давлатлар – Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, шунингдек, кузатувчи мақомидаги Молдова ва таклиф этилган мамлакат сифатида Куба етакчилари иштирок этади. Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш саммит кун тартибидаги асосий масалалардан биридир. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаб бериши кутилмоқда. Таъкидлаш жоиз, шу йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятида кузатувчи давлат мақомида иштирок...

Continue reading