9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Янгиликлар

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Янгиликлар (Page 19)

Президентнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Авваламбор, сиз азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-укаларимиз, опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклаб, самимий тилакларимни билдираман. Рамазони шариф эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи сифатида эл-юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида азал-азалдан алоҳида ўрин эгаллаб келади. Ушбу қутлуғ ойда сабру қаноат, шукроналик, руҳий покланиш, меҳр ва кўмакка муҳтожларга янада эътиборли бўлиш, савобли амаллар қилишдек олижаноб фазилатлар бу йил юртимизда ҳар қачонгидан ҳам яққол намоён бўлди, десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз. Мард ва матонатли халқимиз коронавирус пандемияси, бошимизга тушган турли синовлар ва табиий офатлар шароитида “Оллоҳ сабр-тоқатли инсонлар билан...

Continue reading

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 май куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бутун мусулмон олами учун шодлик ва шукроналик, хайр-саховат ва эзгулик айёми бўлган қутлуғ Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро табрик алмашдилар, бир-бирларига ва қардош халқларимизга бахт-саодат ва фаровонлик тиладилар. Президентлар икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги масалаларга алоҳида тўхталдилар. Замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашишда яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани мамнуният билан қайд этилди. Коронавирус тарқалишига қарши курашиш борасида иккала мамлакатда кўрилаётган қатъий чора-тадбирлар, ушбу хавфли касалликнинг салбий оқибатларини камайтириш, аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ва бизнеснинг ривожланишига кўмаклашиш бўйича амалга...

Continue reading

Покистон Президентига ҳамдардлик

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алви ва Бош вазири Имрон Хонга таъзия мактуби йўллади. Давлатимиз раҳбари Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Манба: https://prezident.uz/uz/lists/view/3597 асосида тайёрланди [/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

«Гендер тенглик» мавзусидаги масофавий семинар тренинг

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Жорий йилниг 22 майида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида «Гендер тенглик» мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда "Гуманитар фанлар" кафедрасининг доценти Г. Худайбердиева маъруза қилдилар. Г.Худайбердиева ўз маърузасида Гендер тенгликни таъминлаш масаласи дунё бўйлаб муҳим аҳамиятга эга эканлигини, БМТ томонидан қабул қилинган ҳужжатларда, хусусан, 2015 йил қабул қилинган 70-сонли резолюцияда бу ўз ифодасини топганлиги, БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида мамлакатимизда “Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалари” қабул қилинган ва Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги 5-мақсад...

Continue reading

Шавкат Мирзиёев қурилиш сифатини танқид қилди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кўп қаватли уйлар қурилишини бориб кўрди. Андижон вилояти аҳолиси мамлакатимиз нуфусининг 10 фоизини, ҳудуди эса 1 фоизини ташкил этади. Шу боис шаҳар яқинидаги адир жойларда кўп қаватли уйлар қуриш, шу орқали аҳолининг тобора ўсиб бораётган талабини қондириш чоралари кўрилмоқда. Хўжаобод туманининг Иттифоқ массивида 35 та уй қурилмоқда. Улар Андижон шаҳри, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларидаги уй-жойга муҳтож оилаларга берилиши кўзда тутилган. Шунингдек, бу ерда мактаб, тикувчилик цехи, спорт комплекси бунёд этилмоқда. Давлатимиз раҳбари қурилиш ишларидаги камчиликларни кўрсатиб ўтди. Бундай жойларда уйлар бунёд этиш мамлакатимизда янги тажриба эканини, уларни халқаро стандартлар асосида пишиқ,...

Continue reading

Уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддилар билан бўлиб ўтган йиғилишда Андижон вилояти аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Жорий йилда вилоятда 6 минг 196 та – ўтган йилгига нисбатан 2 баробар кўп уйлар қурилмоқда. Давлатимиз раҳбари уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиб, Андижон вилоятида 819 та оилага субсидия ажратиш зарурлигини таъкидлади. Бу йил 642 километр автомобиль йўли, 85 километр ичимлик суви тармоқлари қурилиши ва таъмирланиши белгиланди. Таълим сифатини яхшилаш, ўқувчиларни 7-синфдан қизиққан касбига йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу келгусида уларнинг бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. – Мени энг кўп ўйлантирадиган масала – ёшлар ва хотин-қизлар. Уларга эътибор, кўмак керак. Билими,...

Continue reading

ПРЕЗИДЕНТ: СТАТИСТИК РАҚАМЛАР БИЛАН ШУ ПАЙТГАЧА ХАЛҚИМИЗ МАНФААТ КЎРМАДИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда. Давлатимиз раҳбари сўзининг бошида барчани Рамазон ҳайити муносабати билан муборакбод этди. Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, иш ўринлари ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Андижон вилоятида 40 мингдан зиёд муҳтож оилалар борлиги, саноат лойиҳалари, қишлоқ хўжалиги ва томорқачилик, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига уларга даромад манбаи яратиш зарурлиги таъкидланди. - Бош вазир ўринбосарлари, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ҳар бир камбағал оила муаммоларини аниқ билиши, улар билан манзилли ишлаши керак, - деди Шавкат Мирзиёев. Энди ҳар бир секторда «Камбағалликни қисқартириш штаби» ташкил этилиши белгиланди. Бу...

Continue reading

«Замонавий қишлоқ» лойиҳаси муҳокама қилинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига сафари чоғида «Замонавий қишлоқ» лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Шу борада Пахтаобод тумани Бўстонобод қишлоғи ҳамда Қўрғонтепа тумани «Янги ҳаёт» маҳалласи учун дастлабки режа ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ, қишлоқ ҳудудларга зарур муҳандислик коммуникациялари тортилиб, кўп қаватли уйлар қурилади. Улар, аввало, бир уйда кўпчилик яшаётган, муҳтож оилаларга берилади. Давлатимиз раҳбари бу борада Андижон тажрибасини яратиш кераклигини таъкидлади. Бунинг учун алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш, «Замонавий қишлоқ»даги уйларни бошқа турар жойларга нисбатан арзон қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шу ерда вилоятда камбағалликни қисқартириш, ипотека кредитлари асосида якка тартибдаги уйларни қуриш-таъмирлаш лойиҳалари муҳокама қилинди.   Манба: https://www.prezident.uz/uz/lists/view/3587 [/vc_column_text][vc_empty_space][vc_single_image image="6113" img_size="full"][vc_single_image image="6114" img_size="full"][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Болалар миллий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Тошкентнинг Яшнобод туманида Болалар миллий тиббиёт маркази барпо этилди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 20 май куни ушбу муассасани бориб кўрди. Қиймати 130 миллион доллардан зиёд бўлган мазкур марказ Корея Республикаси кўмагида, “Баум” корпорацияси лойиҳаси асосида барпо этилди. Бу юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатишга ихтисослашган Марказий Осиёда ягона ушбу турдаги болалар тиббиёт муассасасидир. Бу ерда йилига 1,5 мингдан зиёд ноёб жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти мавжуд. Тўрт қаватли даволаш корпуси 280 та ўринга эга, поликлиникада кунига 250 нафаргача бемор қабул қилинади. Марказ магнит резонанс томографи, мультиспирал компьютер томографи, ДНК анализатори ҳамда онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Бу...

Continue reading

Уч поғонали йўл ўтказгич очилди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Деярлик ҳар куни, ҳар соатда бирон янгилик кутиш завқли. Ниманингдир очилиши ёхуд ишга туширилиши бу жараённинг бардавом бўлаётганини, фаолиятнинг суръатини кўрсатувчи мезондир. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгични кўздан кечирди. Охирги уч йилда Тошкент шаҳрида енгил автомобиллар сони 95 мингтага кўпайган. Ҳудудлардан пойтахтга келиб-кетаётган машиналар сони ҳам ошмоқда. Шу боис кўчаларнинг ўтказувчанлигини ошириш, тирбандликларни камайтириш мақсадида ўтган 3 йилда 4 та йўл ўтказгич кўприк қурилиб, фойдаланишга топширилди. Оҳангарон шоссеси Тошкент ҳалқа йўлининг бир қисми. Махтумқули кўчасининг янги қисми битказилгач, ушбу йўлларда транспорт ҳаракати янада ортган эди. Ушбу кўчалар кесишмасида 2018 йилда бошланган лойиҳа бу йил рўёбга...

Continue reading