9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Янгиликлар

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Янгиликлар (Page 17)

Статистика тизими халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди. Статистика тизими қанчалик ҳаққоний ва очиқ бўлса, ислоҳотлар шунчалик тўғри ва натижадор бўлади. Шу мақсадда сўнгги уч йилда қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, инфляцияни ҳисоблаш усули халқаро стандартларга мослаштирилди, кузатувдаги товарлар таркиби кенгайтирилди. Давлат бюджети, ташқи қарз, олтин захираси ва табиий бойликлар ҳақидаги молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар очиқ эълон қилинмоқда. Йиғилишда ҳудудлар ва тармоқлар статистикасини ўзаро мувофиқ шакллантириш, уларни ягона халқаро статистика тизими билан уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Ишсизликни аниқлашни Халқаро меҳнат ташкилоти стандартларига тўлиқ мослаштириб, сўров ўтказиш тартибини такомиллаштириш ва қамровни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Соғлиқни сақлаш тизимида касалликларни...

Continue reading

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали сўзлашдилар

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари куни кеча “Чашма” чегараолди ҳудудида рўй берган ҳодиса билан боғлиқ масалаларни батафсил кўриб чиқиб, бундай вазият бошқа такрорланмаслиги учун мукаммал чоралар қабул қилиш муҳим эканини таъкидладилар. Ҳукумат делегациялари ўтказган музокараларнинг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди. Икки томонлама муносабатларга оид мавжуд масалаларни тартибга солиш ҳамда амалий ҳамкорликни, аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-коммуникация соҳаларида янги ўсиш нуқталарини аниқлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш юзасидан келишиб олинди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукуматлараро қўшма комиссияси ҳамда Чегарадош вилоятлар маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларини ўтказиш таклифи...

Continue reading

Жўш урган улуғ халқ қудратининг куйчиси

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Адиблар хиёбонида сайр этган киши ажиб бир манзаранинг гувоҳи бўлади. Анвойи гуллар ва дарахтлар билан музайян этилган сўлим боғда қад ростлаган, адабиёт ва санъатимиз равнақига улкан ҳисса қўшган адибларнинг ҳайкаллари олдида бўлганингизда, улар сиз бизни қай даражада биласиз, деган саволомиз назар билан қараб тургандек бўлади. Беихтиёр уларнинг ёзган асарлари, қолдирган адабий мероси билан қизиқасиз ва ҳаётий фаолияти кўз олдингизда жонланибгина қолмай, сизда масъулият ҳисси билан мажбурият бурчини англатаётгандек бўлади. Адабиётга яқинлашиш маърифат, маънавият, маданият билан ошна бўлиш демакдир. Ушбу хайрли ва маърифий мақсадни назарда тутган ҳолда, ташаббус билан чиққан Президентимизнинг "Адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда...

Continue reading

Президент халқ билан фикрлашди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Янги экопаркда Сергели тумани мутасаддилари, аҳоли вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. - Бугун бу ерга келишимдан мақсад - коронавирус пандемияси туфайли юзага келган ҳозирги мураккаб вазиятда халқимизни нималар ўйлантираётгани, одамлар ҳаётини яхшилаш учун яна нималар қилиш кераклигини биргаликда фикрлашиб олиш, - деди давлатимиз раҳбари. Сергели тумани учун шакллантирилган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди. Жумладан, жорий йилда умумий қиймати 1,8 триллион сўмлик 61 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 5 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган. Шунингдек, 22 та лойиҳа бўйича 83 миллион доллар миқдорида ҳорижий сармоялар ўзлаштирилади. Мисол учун, Тошкент қувур заводида жорий йилда хитойлик ҳамкорлар билан бирга 85 миллион доллар инвестиция эвазига йилига 500 минг...

Continue reading

Тошкент шаҳрида кичик туман ташкил этиш таклиф қилинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Шавкат Мирзиёев 2016 йили сентябрда беш йил давомида Сергели туманида 500 та кўп қаватли уй қурилишини айтганида кўпчилик ҳайрон бўлган эди. Давлатимиз раҳбари 2018 йил декабрда бу борадаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирганди. Бугун бу ерда катта, замонавий мавзе пайдо бўлди. Охирги 3 йилда туманда 19 минг 522 хонадонли 460 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. 26 та намунавий типдаги маҳалла гузарлари барпо этилди. Шу даврда бу ерга 100 мингдан зиёд аҳоли кўчиб келиб, жами аҳоли 276 минг нафардан ошган. Президент Шавкат Мирзиёев шунча одамнинг фаровонлигини таъминлаш, бошқарувни самарали ташкил этиш мақсадида ушбу ҳудудда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида “Янги ҳаёт” кичик...

Continue reading

Шавкат Мирзиёев: эртага ижтимоий муаммоларни бартараф этишга сарфланадиган маблағни бугун мактабларга беришимиз керак

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Яқинда Тошкент шаҳри Сергели туманининг 5А мавзесида 329-умумий ўрта таълим мактаби фойдаланишга топширилди. Президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни ушбу таълим маскани фаолияти билан танишди. Маълумки, мазкур туманда кўп қаватли уй-жойлар бунёд этилиб, аҳоли сони ошиб бормоқда. 2019 йилда бу ерда тўртта янги мактаб барпо этиш ишлари бошланган эди. Ҳозирда уларнинг иккитаси қуриб битказилди. Янги ўқув даргоҳлари тумандаги болалар ва ўсмирлар ҳамда ота-оналар учун муносиб совға бўлди. Бугунгача энг катта мактаблар 700 ўринли бўларди. 329-умумий ўрта таълим маскани 1680 ўқувчига мўлжалланган. Унга асос солишда 2019 йилда ташкил этилган Президент мактаблари тажрибасидан фойдаланилган. Тўрт қаватли мактабда 48 та ўқув хонаси мавжуд. Шундан 20 таси...

Continue reading

МАНФААТЛИ МАСОФАВИЙ МУЛОҚОТ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Виртуал мулоқотлар, Zoom дастури орқали амалга оширилаётган маърузалар барча тизимларда ўзининг ижобий самарасини бераётгани рост. 28 май куни ТИҚХММИ хотин қизлар кенгаши раисаси Зулфия Ҳафизованинг ташаббуси билан Тошкент шаҳар Репродуктив саломатлик марказининг малакали шифокорларидан олий тоифали шифокорлар   Абдуллаева Гулшода Шаназаровна ҳамда Воитова  Гавхар Алишеровналар билан ташкил этилган масофавий мулоқот анча фойдали, манфаатли бўлди дейиш мумкин.  Гулшода Абдуллаева "COVUD-19. Гиёҳвандлик ва унинг олдини олиш мавзусида маъруза қилган бўлсалар, Гавҳар Воитова 31-май Бутун жаҳон чекишга қарши курашиш куни  муносабати билан қизиқарли маълумотлар бериб ўтди. Масофавий мулоқот мобайнида институтимизнинг фидойи педагоглари Зуҳра Исмоилова, Раъно Қодирова, Сайфиддин Шарипов каби устозлар саволлари билан мулоқотга жон...

Continue reading

Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш, янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, юртимизнинг жаҳон маданий маконига фаол интеграциялашувини таъминлаш, маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан: биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ–4038-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция) ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди; иккинчидан, маданият ва санъат ташкилотларининг “дўстлар клублари” фаолиятини йўлга қўйиш орқали уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш...

Continue reading

Рақобат – бозор иқтисодиётига қатъий ўтиш жараёнида принципиал масала

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 май куни иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиёти билан алоқалари тобора ривожланиб бормоқда. Бу эса ички бозорда рақобат муҳитини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатдошлигини оширишни талаб этади. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлади. – Мени ташвишлантирадиган масала шуки, корхоналаримиз ташқи рақобатга бардош бера оладими? Четдан товар кириб келса, юртимизда ишлаб чиқарилган худди шундай маҳсулот унга рақобатчи бўла оладими? Маҳаллий маҳсулотларнинг таннархини пасайтирсак, хориждан ўзлари олиб кетишади, – деди Президент. Бугунги кунда 31 та товарлар гуруҳи...

Continue reading

Юқори даражали минтақавий онлайн анжуман

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Етакчи олий таълим муассассаси бўлишнинг ўзи шараф, бунинг учун эса кучли илмий-педагогик жамоа, юқори тажриба ва анъаналарга эга бўлган таркибли таълим тизими бўлиши шарт. Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг минтақалараро онлайн конференциясида ана шу руҳ устуворлик қилди. 2020 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим Кенгаши ҳамда Россия ректорлар Кенгаши ва М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ташаббуси билан “Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларнинг минтақалараро онлайн конференцияси” ўтказилди. Конференция 2020 йилда Москва шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия Президентлари саммити дастурига киритилган Ўзбекистон-Россия иккинчи таълим форумига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади. Минтақалараро...

Continue reading