9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Янгиликлар

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Янгиликлар (Page 15)

Клиникаларни лойиҳалаштиришда хорижий тажрибани ўрганиш муҳим

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги “NANO Medical Clinic” кўп тармоқли шифохона фаолияти билан танишди. Бу замонавий клиника мамлакатимизда хусусий тиббиётни ривожлантириш бўйича яратилган тизим натижаларидан бири. Ўтган йили декабрда ишга туширилган терапевтик бинода маслаҳат поликлиникаси, 35 ўринли стационар, ядро тиббиёти, гемодиализ ва терапия бўлимлари, лаборатория жойлашган. Ушбу комплекс чет эл лойиҳаси асосида барпо этилган. Давлатимиз раҳбари бу қурилиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди. Ҳар бир метр ердан оқилона фойдаланиб, ҳамма жиҳатлар ҳисобга олингани, бошқа объектларни лойиҳалаштиришда буни ўрганиш кераклигини таъкидлади. Клиникада эндокринология, неврология, кардиология, офтальмология, урология, оториноларингология, ультратовуш ташхиси, терапия, физиотерапия бўйича консерватив даволаш йўлга қўйилган. Шифо маскани рақамли рентген, компьютер томографияси, суяк...

Continue reading

Шавкат Мирзиёев: Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Бундан бир йил олдин, 2019 йил 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илм-фан намояндалари билан учрашган эди. Олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, улар учун кўп қаватли уйлар қуриш бўйича кўрсатмалар берганди. Шунга мувофиқ, Тошкентдаги Талабалар шаҳарчаси ҳудудида 6 та 9 қаватли турар жой бунёд этилди. 216 та хонадон жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилди. Деворлари энергия тежовчи материаллар билан қопланган. Хонадонларга алоҳида иситиш мосламалари ўрнатилган. Ҳовлиларида болалар ва спорт майдончалари, автотураргоҳлар ташкил этилган. Давлатимиз раҳбари бугун мазкур уйларда яратилган шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди. - Сизларни, сизлар орқали бу ерда яшайдиган...

Continue reading

Улуғ халқ қудратининг тараннуми

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Шундай сиймолар борки, улар муайян халқнинг, маълум бир даврнинг барометри сифатида уларнинг қалби ва руҳониятининг кўзгуси бўла олади. Шубҳасизки, Абдулла Орипов ана шундай адиблардандир. Жорий йилнинг 12 июнь куни  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ташаббуси билан Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповга бағишланган “Улуғ халқ қудрати жўш урган замонни куйлаган шоир” мавзусидаги “ZООМ” платформаси орқали онлайн – форум ташкил этилди. Онлайн форумни даставвал, кириш сўзи билан институт ректори профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич самимий истаклар билан очиб бердилар. Тадбирда модераторлик қилаётган институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Чориев онлайн форумнинг моҳияти билан боғлиқ ҳолда ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси...

Continue reading

Ўзбекистон Президенти ЕТТБ президенти билан музокара ўтказди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти билан видеоалоқа орқали музокара ўтказди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикасининг Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан муносабатларида кейинги йилларда юксак даражага эришилгани ва самарали ўзаро ҳамкорлик амалга оширилаётганини катта мамнуният билан қайд этди. “Йўл харитаси” ва ЕТТБнинг Ўзбекистон бўйича стратегияси биргаликда амалга оширилиши туфайли бугун ушбу банк мамлакатимизда барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашга қаратилган устувор дастур ва лойиҳаларни илгари суришда муҳим шериклардан бирига айланди. Бугунги кунда лойиҳалар портфели қарийб 1,2 миллиард долларни ташкил этиб, барча устувор йўналишларни қамраб олган. Ажратилаётган маблағларнинг учдан бир қисми хусусий сектор...

Continue reading

Таълимга компетенциявий ёндашув

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Тошкент вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида ҳам пандемия шароити инобатга олинган ҳолда виртуал таълим йўлга қўйилди. Она тили ва адабиёти гуруҳининг тингловчи педагоглари билан куни кеча ўтказилган назарий маълумот Таълимга компетенциявий ёндашувни жорий этиш зарурати хусусида бўлди. Тингловчилар ўқитувчининг коммуникатив компетенцияси бўлмаса, таълимда сифат, натижа ва самара бўлмаслигини рўйи рост изҳор этишди. Айни пайтда мактаб таълимида она тили ва адабиёт фани бўйича ажратилган соатлар сони бошқа ўқув предметлариники каби камайиб кетганлигини, бу эса ўқувчиларга адабиёт фанини чуқур сингдириш ва нутқ маданиятини ўстиришда бир мунча қийинчиликлар туғилишини эътироф этишди. Сўнг дарс машғулотлари бошланиб,...

Continue reading

КИЧИК ҚЎРҒОННИНГ КУЧЛИ ПОСБОНИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Оила, маҳалла, ватан тушунчаларига бефарқлик фуқаролик бурчини ҳис этмаслик, айни пайтда бу юрт қисматига лоқайдликдир. Ушбу уч бирлик тушунчаси инсон тақдирига, ватан истиқболи ҳамда халқ иқболига дахлдор масаладир. Бу борадаги ҳаракат таҳсинга сазовор. Унинг қадру қийматини англатиш каби тадбирлар инсонни фаолиятга ва ғалабаларга етаклайди. Муайян ютуққа эришиш тинимсиз изланиш ва интилувчанликни талаб этади. Бунинг эътирофи ва рағбати эса уларни келгуси ишларга илҳомлантириши тайин. Айниқса, карантин даврида уйда қолиб, ўқиш ва оила юмушларидан ортиб, масофадан туриб турли маънавий-маърифий танловларда иштирок этишнинг ўзи бир ватанпарварлик намунаси ҳисобланади. Шу муносабат билан институтимиз талабалари орасида ташкил этилган «Оилам менинг қўрғоним» номли виртуал кўрик-танлов ғолибларининг...

Continue reading

АҚШ Президентининг Ўзбекистон Президентига мактуби

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]10.06.2020 Чоп этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Муҳтарам Президент Жаноблари! Сизга ва 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборининг тўғони қисман қулаши оқибатида жабрланганларга ҳамдардлик билдираман. Сув остида қолган уйлар, кўчирилган аҳоли, вайрон бўлган йўллар ва фермер хўжаликлари тасвирларини кўриш қалбни ларзага солади. Шахсий эътибор ва тезкор чоралар кўриш орқали Сиз лидерлик хусусиятларни намойиш этдингиз. Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ҳам ушбу фожиага жавобан дарҳол чора кўрдилар ва кўмак кўрсатишга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз учун маблағ ажратдилар. Америка Қўшма Штатлари ушбу мушкул пайтда Ўзбекистон ва унинг халқига елкадошдир. Шу билан бирга, коронавирусга қарши курашда биргаликда иш олиб борар эканмиз, ушбу мудҳиш пандемияга...

Continue reading

Ахборот технологиялари соҳасидаги ишлар муҳокама қилинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 8 июнь куни ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ижроси бўйича тақдимот ўтказилди. Шу йил 28 апрелда давлатимиз раҳбарининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Қарорда белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш ва координация қилиш учун Бош вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Бугунги тадбирда соҳадаги мақсадларга замонавий дастурчилар тайёрлашни жадаллаштириш орқали эришиш мумкинлиги қайд этилди. “Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг дастлабки босқичида 62 мингдан зиёд ўқувчи қамраб олиниб, уларнинг 5 минг 400 нафарига малака сертификати берилди. Жорий йил якунига қадар 100 мингта ва 2021 йилнинг биринчи ярмида яна 150...

Continue reading

Жанубий Корея олий таълим тажрибаси ўрганиб чиқилади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлди. Мазкур таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу ерда ўқитиш тўлов-контракт асосида илғор ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўзбек, корейс ва инглиз тилларида олиб борилади. Университет 4000 талабани қабул қилиш имкониятига эга. Тугаётган ўқув йилида биринчи курсда 720 нафар йигит-қиз таълим олди. Корея Республикасидан 11 нафар тажрибали педагог жалб қилинган бўлиб, келгусида 43 нафарга етади. Жорий йилда мазкур халқаро таълим даргоҳи учун янги бино қурилди. Бунинг учун 10 миллион доллардан зиёд хорижий инвестиция жалб этилган. Шавкат Мирзиёев университет ректори Пак Жун Ху ва кореялик ўқитувчилар билан суҳбатлашди....

Continue reading

Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғона шаҳрида вилоят ва туман ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, одамларни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Йиғилишда бу борада Фарғонада ҳам кенг кўламли саъй-ҳаракатлар бошлангани, вилоятдаги 43 мингдан зиёд оилани йил якунига қадар камбағалликдан чиқариш мақсад қилингани қайд этилди. Хусусан, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш орқали қарийб 14 минг оиланинг оёққа туришига кўмаклашилади. Бундай лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит ресурслари ҳажмини 25 фоизга ошириш, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 400 миллиард сўм кредит ажратиш бўйича кўрсатма берилди. Инвестиция лойиҳаларини амалга...

Continue reading