9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Янгиликлар

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Янгиликлар (Page 14)

Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Жаноби Олийларига

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Муҳтарам Нурсултон Абишевич! Сизнинг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим. Ҳаётингиздаги ушбу синовли ва мураккаб пайтларда биз учун ҳамиша чексиз эҳтиромга сазовор бўлиб келган Сиз, азиз оғамни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигимни ва яқин кўмакдош эканлигимни яна бир бор чин қалбдан маълум этмоқчиман. Ҳеч шубҳасиз, қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга ва тузалиб кетишингизга ишончим комилдир. Қадрли Нурсултон Абишевич, Сизга, Қодир Аллоҳдан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, куч-қувват, узоқ умр ва янги зафарлар ато қилишини сўраб қоламан. Тез орада Сиз билан дийдор кўришиш бахтига муяссарлик насиб этишига умид қиламан. Ҳурмат билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев [/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Бош мураббийларнинг йиллик ҳисоботлари қандай ўтмоқда?

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Таҳлил холислик билан асосли равишда танқидий назарга қурилса, таклиф, тавсия ва топшириқлар ҳам ҳар томонлама аҳамиятли бўлади. Ҳисоботлардан кўзланган мақсад ҳам ана шудир. Тўғри, бир йил мобайнида қилинган ишларда қандайдир камчиликлар бўлиши мумкин, баъзилари эса аъло даражада бажарилган бўлиши мумкин. Бунинг сабабларини излаш, айтиш, нуқсонларни бартараф этиш, кескин равишда чора-тадбирлар кўриш таълимдаги тизимлилик ва тарбиядаги тартибга хизмат қилади. Шундай экан, ана шу жараёнда масъулликни қўлга олиш зарур. ТИҚХММИ ректори проф. Умурзаков Ўктам Пардаевичнинг 2020 йил 15 июндаги 26-сонли фармойишига биноан институтда мураббийлар кенгаши фаолияти натижаларини ўрганиш ва ҳисоботларини эшитиш юзасидан жадвалга мувофиқ факультетлар мураббийларининг ҳисоботлари эшитилиб муҳокама қилинмоқда. Бугун, яъни 18...

Continue reading

ТАЙИНЛОВ: Республика Пенсия жамғармасига раҳбар тайинланди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июндаги №387 сон қарори эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Абдулазиз Абдулахадович Хайдаров Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига тайинланди.[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Мураббийлар кенгаши мажбурият ва масъулият демакдир

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Маълумки, тарбия ва таълим ўзаро уйғун тушунчалар. Таълимда тарбиянинг, тарбияда таълимнинг томизғиси бор. Бу бевосита мураббий ва муаллимнинг зиммасидаги вазифа ва мажбуриятлар бўлибгина қолмай, балки уларнинг ҳаёти ва фаолияти тарзидир. Шундай экан, мураббийлар кенгаши факультетда ва гуруҳларда олиб борилаётган тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш, юқори ташкилотлардан чиқарилаётган қарор ва буйруқлар ижросини назорат қилиш ва таъминлаш, гуруҳ мураббийларининг ёшларни комил инсон қилиб етиштириш бўйича фаолиятни ташкил этиш ва назоратини амалга оширишга масъулдир. Пандемия муносабати билан тарбиявий жараён ҳам таълим тизими билан ёнма ён тарзда давом этмоқда. Таътил бу таҳсил, таълим ва тарбиянинг узлуксиз давом этишидир. Талабаларнинг ўз юртига садоқат туйғуларини сингдириш, давлат мафкураси...

Continue reading

Хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратилади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб, охирги пайтда юртимизда бу касалликка чалинганлар сони ошгани, энг ёмони, аҳоли ўртасида ҳам кўплаб рўй бераётганига эътибор қаратди. Жумладан, Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада касалланган 551 нафар фуқародан 482 таси айнан аҳоли орасидан аниқланган. 57 ҳолатда вирусни юқтириш манбаи номаълум қолаётгани афсусланарли. Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳам шундай хавотирли ҳолат кузатилмоқда. – Буларнинг барчаси коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олаётганини кўрсатиб турибди, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бугун пандемияга...

Continue reading

ХОХАЙ УНИВЕРСИТЕТИДАГИ МАГИСТРАНТЛАРИМИЗ БИЛАН МАСОФАВИЙ МУЛОҚОТ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Илмнинг қаерда ва қачон олиниши эмас, балки унинг қандай ва қай даражада эгалланиши моҳиятли. Таълим тизимида ҳам ривожланган хорижий давлатлар билан ҳамкорликлар тараққиётимизга замин бўлар экан, бу масала доимий диққат эътиборимизда бўлиши ҳам аҳамиятли. Жорий йилнинг 16 июнь куни ўтказилган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабалари ва институтнинг бугунги кунда Хитойнинг Хохай университетида магистратура босқичида тахсил олаётган битирувчилари ўртасидаги онлайн мулоқот худди шу мақсади билан эътиборга молик бўлди. “ZООМ” платформаси орқали ўтказилган масофавий мулоқотда институтимиз ректори Ў.Умурзаков раҳбарлигида проректорлар, факультет деканлари, профессор-ўқитувчилар ва битирувчи курс иқтидорли талабалари вакиллари, Хитойнинг Хохай университетида магистратура босқичида таҳсил...

Continue reading

Пском ГЭСига ташриф

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 24.03.2017 йил ПҚ 3702-сонли ва “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги” 20.04.2017 йил ПҚ 2909-сонли қарорларининг ижроси бўйича ТИҚХМИИда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Институт ректори У.П.Умурзаков ташаббуси билан таълим, фан ва ишлаб-чиқариш интеграциясини жадаллаштириш, ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарадорлигини янги сифат босқичига кўтаришни таъминлаш учун чора-тадбирлар режасини бажариш мақсадида Пском Гидроэлектростанцияси ҳудудига институтнинг “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси мудири, профессор Д.Р.Базаровва кафедра аъзолари амалий ташриф билан боришди. Ташриф давомида Пском дарёсида қурилаётган Гидроэлектростанциясида олиб борилаётган лойиҳалар ва қурилиш...

Continue reading

Мадҳия матни муаллифи мангуликка мезон

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Эл-юртини севган, унинг тараққиёти ва фаровонлиги учун сидқидилдан хизмат қилган фарзандларни тарих ҳам сийлайди. Халқимизнинг тинч, тўкин ва барқарор ҳаёти, ёруғ келажаги йўлида курашган инсонлар номи ҳақли равишда абадиятга дахлдордир. Бугун институтнинг "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талаба-ёшлари Адиблар хиёбонида ўзбек халқининг буюк адиби Абдулла Орипов сиймоси акс этган ҳайкал қошида жам бўлишди. Эл севган адиб, Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Давлат мадҳияси матнининг муаллифи Абдулла Орипов ижодий ва ҳаётий фаолиятини яна бир бор ёд этишди.Тадбирда сўзга чиққанлар Абдулла Ориповнинг ҳозирги ўзбек адабиёти ва замонавий таржимашунослик ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзладилар. Шунингдек, тадбирда Абдулла Орипов...

Continue reading

Қишлоғини қисмат деб билганлар танлови

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Турли танловларнинг ўтказилиши қобилият, фидойилик, мусобақа ва ғалаба завқини беради. Ўқиш даврида бундай тадбирлар, мусобақавий дастурлар мунтазам равишда ташкил этилган. Пандемия пайтида буни ташкил этиш ва ўтказиш ташаббуси чинакам жасорат, ғайрат ва шижоатнинг намунаси. Ўз юртини, ватани, туғилиб ўсган гўшага меҳри устувор бўлган талаба ҳеч қачон бунга бефарқ қарамайди. Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, шундай қишлоқлар борки, уларнинг қиёфаси шаҳардан қолишмайди десак, муболаға бўлмайди. Бу аслида, юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан ёндашадиган инсонларнинг виждон амридир. Қишлоқда миришкор инсонлар, ернинг қадрига етадиган қалби қайноқ, қўли қадоқ деҳқонларнинг заҳмати сабаб тупроқ сув билан "келишиб" ризқ ундиради. Қишлоқ сўзи қишлаб...

Continue reading

Математика институти барча олимлар учун маърифат маркази бўлади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга шу йил январь ойидаги Мурожаатномасида ҳар йили илм-фаннинг бир нечта устувор йўналиши ривожлантирилишини айтган эди. Жорий йилда математика ана шулардан бири сифатида белгиланди. Бу халқимизни ҳам, илмий жамоатчиликни ҳам ғоят қувонтирди. Чунки математика юртимизда чуқур тарихий асосга эга ва бугунги кунда тараққиёт учун ғоят долзарб. Мамлакатимизда ушбу йўналишни ривожлантиришда Фанлар академиясининг Математика институти катта ўрин тутади. 1943 йилда ташкил этилган бу даргоҳ ўтган даврда математик тадқиқотларнинг йирик марказларидан бирига айланган. Бу ерда шаклланган алгебра ва функционал анализ, дифференциал тенгламалар, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика бўйича...

Continue reading