9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Янгиликлар

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Янгиликлар (Page 12)

Банк соҳасида стратегия ижроси ва трансформация жараёни муҳокама қилинди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 6 июль куни, банк активларида хусусий сектор улушини 15 фоиздан 60 фоизга оширишга қаратилган 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш ҳамда мамлакат тижорат банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди. Тадбирда ушбу мақсадга эришиш учун қатор муҳим масалаларни ҳал қилиш лозимлиги таъкидланди. Биринчи навбатда банклар трансформацияси жараёнини фаоллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Ҳозирда 6 та тижорат банки – “Ипотекабанк”, “Саноатқурилишбанк”, “Туронбанк”, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Агробанк” молиявий диагностика, истиқболли стратегияларни ишлаб чиқиш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни бошлаган. Бироқ, бошқа банкларни трансформация қилиш ишлари етарли даражада фаол олиб борилмаяпти,...

Continue reading

Ўзбекистон Президенти Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Бугун, 2 июль куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Владимир Путинни муҳим сиёсий тадбир – Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш жараёни муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади. Президентлар фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда Ўзбекистон Республикаси делегациясининг иштироки доирасида Москва шаҳрида ўтган икки томонлама учрашувнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар. Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқладилар. Бўлажак олий даражали ташрифлар кун тартибидаги масалаларга, шунингдек, коронавирус инфекцияси...

Continue reading

«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» таҳрирланиб, қайта нашрдан чиқарилди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Фото: «Uzreport» «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» таҳрирланиб, қайта нашрдан чиқарилди. Бу ҳақда «Uzreport» хабар берди. Ўзбек тили луғат таркибида юз берган жиддий ўзгаришлар муносабати билан давр талабига жавоб берадиган изоҳли луғат яратиш зарурати келиб чиқди ва академик А.Ҳожиев раҳбарлигида ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг (олдинги Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти) бир гуруҳ луғатшунослари томонидан 2006—2008 йилларда 5 жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» яратилган ва нашр этилган эди. 2020 йилда ушбу изоҳли луғат, мутахассислар ва кенг ўқувчилар оммасининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим бошлиғи, ф.ф.н. Абдуваҳоб Мадвалиев таҳрири остида...

Continue reading

Ўзбекистон ёшларига байрам табриги

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Азиз ўғил-қизларим! Барчангизни юртимиз ҳаётидаги қутлуғ байрам – Ёшлар куни билан самимий табриклаб, ўзимнинг чуқур меҳрим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман. Бугунги кунда мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда азму шижоатли ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани ҳаммамизни қувонтиради. Ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида, Ватан ҳимоясидек шарафли вазифани адо этишда миллионлаб ёшларимиз садоқат ва фидойилик билан хизмат қилмоқда. Сиёсий савияси етук, мустаҳкам фуқаролик позициясига эга юзлаб йигит-қизлар парламентимиз ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг аъзоси сифатида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият идораларида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатмоқда. Республикамизда самарали ишлаётган 227 мингга яқин ёш тадбиркор...

Continue reading

ЖАСОРАТ, ЖУРЪАТ БЎЛМАСА…

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Азалий таомил шу ўзи: адабиётда бўладими, журналистикадами, қайси ижодкор бор ҳақиқатни бўямай-бежамай, ёлғон-яшиқ қўшмасдан, борича ёзган бўлса, номи юз йилдан кейин ҳам одамлар хотирасида яшайверади. Эслайлик, зўр ёзувчи-шоирлар ҳам аввал қаламини публицистикада синаб кўрган, бу эрмак учунмас, албатта. Қаламнинг кучи жамиятда қандай акс-садо беришини ҳаммамиз яхши биламиз. Замон, тузум эврилишлари бу оддий ҳақиқатни кўп бора исботлаган. Хўш, бугун-чи, журналистика глобал, долғали, серташвиш, машаққатли ҳаёт зарбалари (ўзгариш­лар ҳам мустасно эмас)га қандай жавоб бера олаяпти? Ўтган куни ижтимоий тармоқларда кўзим тушди. “Sevimli” деган телеканалдаям беришибди. Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси бош директори, таниқли олим, фидойи бир инсон шаънини обрўсизлантирувчи хабарлар ҳаммаёқда тарқалди. Энди, қўяверинг, билганам,...

Continue reading

Ишлаб чиқариш амалиёти самарали ўтмоқда

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]"Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультети 3-босқич талабалари ўқув режага ва институт ректорининг буйруғига мувофиқ жорий йилнинг 22-июнидан 1-августигача “Ишлаб чиқариш технологик” амалиёти ўташмоқда. Амалиёт давомида талабалар ғалла ўрим-йиғими жараёни ва унда қўлланилаётган техника воситалари иши билан яқиндан танишиб, ўз билим ва малакаларини оширишмоқда. Амалиётнинг бу ҳафтасида талабалар “Ростсельмаш” компаниясининг Вектор-410 ва ЎзКлаассагро заводида ишлаб чиқарилаётган “Клаас” компаниясининг Доминатор-370 ғалла комбайнларидан фойдаланиш ҳамда ўрим-йиғим даврида ёнғиннинг олдини олиш учун дала четларида хавфсизлик йўлаклари ҳосил қилишда қўлланилаётган МТЗ-80 трактори ва ПЛН-3-35 плугининг иш жараёни билан танишишди. ИНСТИТУТ МАТБУОТ ХИЗМАТИ [/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

Президент Наманган темир йўл вокзали билан танишди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Наманган темир йўл вокзалида амалга оширилган қурилиш-реконструкция ишларини кўздан кечирди. Маҳаллий аҳоли ва хорижлик сайёҳларга темир йўл транспорти хизматини кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида вокзалда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, корхона ўз маблағи ва Ўзмиллий банк кредит маблағларини йўналтирган ҳолда 24 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари бажарилди. Вокзалдаги кутиш ва комфорт заллари, буфет, тиббиёт пункти, она ва бола хонаси, электрон маълумотлар маркази, кутубхона, миллий совғалар, газета-журналлар шохобчаси, юкларни вақтинчалик сақлаш хизмати каби барча бўлимлар замонавий андозаларда ташкил этилди. Бундан ташқари, мажмуага қўшимча равишда ўттиз уч ўринли меҳмонхона қуриб битказилди. Ушбу ишлар натижасида Наманган темир йўл вокзали замонавий қиёфа...

Continue reading

Наманганнинг меҳнаткаш, фаол, илмли халқи яхши яшашга муносиб

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Наманган шаҳрида вилоят ва туман ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Наманган вилоятида камбағалликни қисқартириш, таълим муассасалари битирувчиларини касб-ҳунарга қамраб олиш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича ҳозирги аҳвол пухта таҳлил қилиниб, амалга ошириладиган долзарб вазифалар белгилаб берилди. Бугунги кунда вилоятда ўсиш нуқталарини аниқлаш ва ишга солиш, шу орқали аҳоли фаровонлигини ошириш олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Президент бу борада вилоятда ташкил этилиши зарур бўлган ишларга алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, саноат, кичик ва ўрта бизнес, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳалари вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим...

Continue reading

Шавкат Мирзиёев: Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Наманган шаҳрида вилоят ва туманлар ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар, ёшлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти. – Кейинги пайтларда анъанага айланганидек, бир-биримиз билан очиқча гаплашиб, муаммоларни маҳаллалардан бошлаб туманлар миқёсида ўртага ташласак, шу асосда бир йилга режа қилиб олсак, ўйлайманки, ушбу йиғилишимиздан кўзланган натижага эришамиз. Энг катта мақсад-муддаомиз – одамларни рози қилиш. Шу боис бугун вилоят фаоллари, ҳар бир туман мутасаддилари ўзларининг таклифларини бериши керак. Келгуси йилга қандай режалар қиламиз, қандай имкониятларимиз бор, бугун шуларни гаплашамиз, – деди давлатимиз раҳбари. Президентимиз жойларда ютуқлар борлигини, ўзгаришлар бўлаётганини, лекин булар ҳали бизнинг олган марраларимизга...

Continue reading

Президентимиз “Афсоналар водийси”га борди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” маданият ва истироҳат боғи ҳудуди 155 гектар. Мазкур дам олиш масканида 123 миллион долларга тенг лойиҳа амалга оширилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида ушбу истироҳат боғида бажарилган ишлар билан танишди, дам олувчилар билан мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари 2018 йил май ойида вилоятга ташрифи чоғида “Афсоналар водийси” маданият ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишган ва уни энг замонавий талаблар асосида барпо этиш зарурлигини таъкидлаганди. Ўтган йилги ташрифи доирасида қурилиш ишларини кўздан кечириб, уни тез ва сифатли амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берган эди. Шу давр мобайнида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ҳозирда қисман ишга...

Continue reading