9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Янгиликлар

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Янгиликлар (Page 11)

Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ярим йилдан буён бутун дунё кучайтирилган карантин шароитида яшамоқда. Бу мураккаб даврда ҳамма давлатларда энг асосий муаммо аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, даромад билан таъминлаш бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда ишсизларнинг 732 минг нафари ёшлар, 834 минг нафари хотин-қизлардир. Ёшлар муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида жорий йил 30 июнда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони қабул қилинди. Ушбу фармонга мувофиқ, ёшлар сиёсатини юритишда давлат идоралари олдига масала қўя оладиган, зарур ваколат...

Continue reading

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Сўнгги йилларда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сонининг ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиши, уларнинг сувга бўлган талаби йил сайин ошиб бориши туфайли сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Фойдаланилган ўртача йиллик сув миқдори 51-53 миллиард куб метрни, жумладан, 97,2 фоизи дарё ва сойлардан, 1,9 фоизи коллектор тармоқларидан, 0,9 фоизи эса ер остидан фойдаланиб, ажратилган сув олиш лимитига нисбатан 20 фоизга қисқарган. Республикада 2020-2030 йилларда аҳолини ва иқтисодиётнинг барча тармоқларини сув билан барқарор таъминлаш, суғориладиган ерларнинг...

Continue reading

Ютуқлар интилиш ва изланишлар ҳосиласи

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Давр муаммоларига фаол муносабатда бўлиш ва воқеликка ақл ҳамда билим кўзи билан қараш том маънода талабаларга ҳам хос эканини эътироф этиш ўринлидир. Чунки, интилиш ва изланиш кенг имкониятлар эшигини очади. Талабалик даврида ташланган қадам унинг кейинги фаолиятига асос бўлиши аниқ. Ҳар бир замон ўз муаммолари билан инсоният олдида кўндаланг туради. Шундай экан, бугунги куннинг ҳам ўзига яраша муаммолари бор. Уларга ўз фаолияти ва қараши билан кураша олиш фидойилик ва замон билан ҳамнафасликдир. Одам савдоси ва коррупция ҳам ана шундай зарарли ва заҳарли иллатлардандир. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан ўтказиб келинаётган турли долзарб мавзулардаги танловлар шу жиҳатдан...

Continue reading

Алишер Саъдуллаев агентлик директори этиб тайинланди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Президент қарори (ПҚ-4780-сон, 10.07.2020 й.) билан Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда. Шу муносабат билан, Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди (ПФ-6023-сон,10.07.2020 й.). Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сонли Фармони билан ташкил этилган.[/vc_column_text][/vc_column][/vc_row]...

Continue reading

ТАЪЛИМДАГИ ИЛЛАТЛАР ИЛДИЗИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Касалликни маълум муддат мобайнида узлуксиз равишда тизимли муолажалар билан даволаш мумкин. Лекин ижтимоий ҳаётда шундай бир иллат борки, уни бутунлай таг туби билан қуритишнинг иложи бўлмаяпти. Бу коронавирус каби бутун дунёга ёйилган коррупция балосидир. Тараққиётга тўсиқ, ривожланишга ғов бўлаётган ушбу иллат, айниқса, таълим ва ўқишга қабул масаларида яққолроқ кўзга ташланаётгани сир эмас. Бу ҳақда ҳукуматнинг қонун ва қарорлари қабул қилинган бўлса ҳам, пора бериш ва пора олиш билан боғлиқ жиноятлар телевидение орқали намойиш қилинаётган бўлса ҳам барибир унинг олдини олишдаги муаммолар ечилмаяпти. 9 июль куни соат 11.00да Республика Олий таълим Кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган ZOOM дастури орқали ташкил этилган онлайн...

Continue reading

Пандемиядан кучли бўлиб чиқишнинг бирдан бир йўли – кичик бизнес ва тадбиркорликка қулай муҳит яратиш

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Пандемиядан кучли бўлиб чиқишнинг бирдан бир йўли – кичик бизнес ва тадбиркорликка қулай муҳит яратиш, деди давлатимиз раҳбари. Мураккаб шароитга қарамай, ушбу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда, лекин баъзи ҳудудларда бу борадаги ишлар қониқарли эмаслиги таъкидланди. Карантин талабларининг юмшатилиши натижасида корхоналар фаолияти тикланди. Бироқ 69 мингта тадбиркорнинг фаолиятини жонлантириш кераклиги, жойлардаги раҳбарлар 9 ой якуни бўйича уларнинг камида 70 фоизини, йил якунига қадар тўлиқ қувват билан ишлашига масъул ва жавобгарлиги белгиланди. Мамлакат миқёсидаги мутасаддиларга ҳудудларга бориб тушуми камайган корхоналар...

Continue reading

Шавкат Мирзиёев: Бундай хатарли офатга асло бепарво қараб бўлмайди

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбари, жумладан, шундай деди: - Барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз, афсуски, бутун дунёда коронавирус пандемияси давом этмоқда. Дунёнинг қатор мамлакатларида касалликнинг иккинчи тўлқини бошланаётгани барчамизда жиддий хавотир уйғотмоқда. Бугунги ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, ушбу инфекцияга қарши курашда қандайдир «сеҳрли рецептлар» ҳали йўқ. Жаҳон ҳамжамияти, дунёдаги энг йирик илмий марказлар, энг кучли олимлар бу офатга даво топиш учун қаттиқ изланмоқда. Ва бундай тадқиқотлар тез орада ўзининг ижобий натижасини беради, деб умид қиламиз. Ҳозирги кунда республикамизда касалликка чалинганлар сони 10 минг 982 нафарга, соғайганлар...

Continue reading

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президентини юбилей билан табриклади

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Нурсултон Абишевич Назарбоевни юбилей билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар тилади. Элбошининг замонавий Қозоғистонни барпо этиш, кучли давлат бошқаруви институтлари ва миллий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, мамлакат рақобатбардошлиги, халқаро нуфузини оширишга ва, энг муҳими, аҳолининг юксак турмуш даражасини таъминлашга қаратилган самарали ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги тарихий роли алоҳида қайд этилди. Нурсултон Назарбоевнинг муваффақиятли амалга оширилган йирик ташаббусларидан бири – жадал ривожланиб бораётган Қозоғистоннинг “ташриф қоғози”га айланган янги пойтахт - Нур-Султон шаҳрига асос солингани...

Continue reading

БУГУНГИ ИСЛОҲОТ – ИСТИҚБОЛГА ҲИСОБОТ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Таълимнинг таянч кучи илмий-педагогик жамоанинг мажбурияти ва масъулиятига боғлиқ. Шундай экан, пандемия панд беришига қарамасдан, мавжуд вазият ва имкониятдан келиб чиққан ҳолда, иш тутиш давр талаби. Ҳар қандай ҳолатда, ҳар қандай шароитда ҳам таълимга эътибор асло сусаймаслигини Президентимиз қайта-қайта уқтиргани ҳаммамизнинг диққат-эътиборимизда. Шунинг учун ҳам бир сония бўлса-да, таълимга эътибор пасайиши мумкин эмас. Хўш, таълим соҳасидаги ислоҳотларга Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг ёндашуви қай йўсинда? 2020-йилнинг 7 - июль куни соат 11:00 да "Бугунги кунда Огоҳлик - давр талаби" мавзуидаги онлайн мулоқотда ана шу масалалар хусусида сўз борди . Унда таълим муассасамизнинг деярлик барча жамоаси, проректорлар, ректорат жамоаси,...

Continue reading

Коррупцияни йўқ қилиш учун нима қилиш керак?

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Коррупцияга қарши курашиш мавзуси янгилик эмас. Бу иллатга барҳам бериш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чоралар кейинги вақтда янада кучайтирилди. Лекин биз ҳамон коррупциянинг оқибатига қарши курашиш билан оворамиз. Аслида ҳар қандай иллатга қарши курашиш эмас, балки унинг олдини олиш самаралироқ усул ҳисобланади. Мамлакатимизда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилингани ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилганидан мақсад ҳам шу эди. Аммо коррупцияга қарши курашишда битта ташкилий тузилманинг сайъ-ҳаракати етарли эмас. Жамоатчилик ва парламент назоратининг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланмасдан, коррупциянинг вужудга келиш омилларини таҳлил қилмасдан туриб мақсадга эришиб бўлмаслиги аниқ. Коррупция жиноятининг ижтимоий хавфли томонлари шунаки, демократик қадриятлар қарор топиб бораётган...

Continue reading