Кадастр соҳасига рақамли технологиялар жорий этилади
[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Ернинг ҳисобини аниқ юритиш ва самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, қурилиш, геология каби кўплаб соҳалар учун жуда муҳим. Давлатимиз раҳбари ҳудудларга сафарлари чоғида доим бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, ҳар бир қарич ер халқимизга манфаат келтириши кераклигини таъкидлайди. Афсуски, геодезия, картография ва кадастр соҳасида қатор муаммолар тўпланиб қолган. Мамлакатимизда ер хатлови охирги марта 40 йил олдин ўтказилган. Масалан, 140 та туман маъмурий чегаралари ҳозиргача аниқ эмас. Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби 20 йил олдин қабул қилинган ва...
Continue reading