ҲАҚ СЎЗНИНГ ШИДДАТИ
[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Янги Сирдарё" газетаси Карим Баҳриев Кейинги ўттиз йил ичида ўзбек матбуоти нималарга эриша олди? “Эришилган”лардан ким кўпроқ манфаат кўрди? Ўттиз йил олдин Ўзбекистон мустақилликка эришди. Матбуот ҳақидаги гапни яна ҳам аввалроқдан бошлаш керак. Ана шу мустақилликка эришиш учун “қайта қуриш” даврида матбуот катта хизмат қилди, эрк кунларини яқинлаштирди. Шўроларнинг зулм салтанати ошкоралик туфайли қулади, имкон пайдо бўлиши билан миллатларнинг зиёлилари матбуотда тарих қатламларини очдилар, миллий ўзликни ва миллий тилларини талаб қилдилар, динларига ва маданиятларига соҳиб чиқдилар. Натижада кўзи очилган халқлар ягона маҳбусхонада яшашни истамай қолдилар ва ўз мустақилликларини бирин-кетин эълон қилдилар. 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон парламенти Мустақиллик декларациясини қабул қилди. Шундан кейинги...
Continue reading