9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Архив

ДАВРА БОШҚАРИШ МАДАНИЯТИ

Диктор – сўз усталари борлигини инкор этмоқчи эмасмиз. Дикторларнинг сухандонлик маҳоратини эгаллашга бўлган ҳаракатлари ибратлидир. Таъбир жоиз бўлса, «матн қули бўлган диктор мисли боғлаб қўйилган қуёндир». Ҳатто, матн ўқиётган пайтда, янглишиб кетиб, ўзини ўнглаб олишнинг уддасидан чиқолмайдиган дикторлар ҳам йўқ эмас. Матн мазмунини тўла англаб ололмаган диктор йўл тадорикини кўрмасдан сафарга чиққан мусофирдир. Шуниси ачинарлики, баъзилари дикторликнинг оддий талабларига хам риоя этишмайди. Бу ҳақда Е.Емельянованинг мулоҳазалари эътиборлидир. “Тингловчи ёки томошабин билан муносабатда соддалик ва табиийлик бўлиши лозим. Ўқиётганда сўзлаётгандек таассурот уйғота олиш мақсадга мувофиқдир.” Матнни тўла ўзлаштириш, бошқача айтганда, «ўзига кўчириш», матн мазмунини, муаллиф мақсадини англаб етиш асносида иш тутиш лозим....

Continue reading

Давр даъвати

Ҳар бир давр, ҳар бир давлатнинг ҳам ўзига яраша муаммолари ва талаблари бўлиши муқаррар.  Халқаро муносабатлар, ижтимоий-сиёсий жараёнлар, иқтисодий ва маданий алоқалар учун жаҳоний тилларни ўрганиш ва ўргатиш муҳим масалалардандир. Бусиз тараққиётни тасаввур этиш мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875 – сонли қарори худди шу мазмундаги бўшлиқни тўлдиришга асос бўлгани сир эмас. Ана шу қарорнинг ижроси юзасидан Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси тизимидаги мактабларда ҳам жадал суръатларда иш олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги “Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги...

Continue reading

Гўзаллик ҳақида талабалар

Ҳар кимнинг ўз қараши, ўз мулоҳазаси бор. Бу дид билан, эстетик ва этик меъёрлар билан боғлиқ. Дид билан диллашиш, асло мумкин эмас. Нарса-ҳодисани баҳолаш аслида, ўзингни баҳолашдир. Хўш, гўзаллик деганда сиз нимани тушунасиз? - деган саволга ЎзДСМИ “Халқ ижодиёти” факультетининг Фольклор-этнографик жамоаларига раҳбарлик йўналиши 2 - босқич талабалари ҳар хил жавоб қайтаришди.  Масалага қайси томондан қандай фикрий ракурс билан ёндашиш ҳар кимнинг ўзига боғилқлиги аён. “Дунё гўзаллик қонуниятларига биноан қурилади” - деган фикрни ҳаммамиз биламиз. Демак, гўзаллик маънавият у дунёни қутқарувчи енгилмас куч. Инсоннинг ўзи ва сўзи, кўриниши ва кийиниши, юриш-туриши, нутқи ва хулқи гўзал бўлса, у албатта ибрат намунасидир....

Continue reading

Гўзал гурунглар

Тарих илмига қалб қўрини бахш этиб қатор китоблари билан эътиборга ва эҳтиромга сазовор бўлиб келаётган Анбара опа Отамуродова ва Олланазар акамлар менга қўнғироқ қилиб уйларига таклиф этдилар. Созу сўзу суҳбатдан фикр ранг олади, инсоннинг билим доираси кенгаяди деган мазмунда гурунглашадиган дўстлар таклиф этилганди. Дўстлар дийдори азиз  дилтортар суҳбат қалбга ҳузур бахш этади. Бу анъана ўтмишда муҳим роль ўйнаган. Алишер Навоий ўзининг “Мажолис ун нафоис” тазкирасида аҳли санъат, аҳли илм ва аҳли ҳунарлар ҳақида маълумот бераркан, улар иштирокида ўтказиладиган нафис мажлислар борасида сўз боради. Олланазар акамларнинг файзли ва муборак хонадонларига кириб борганимда, мустақил Ўзбекистонимизда ўз ўрнига, обрў ва ҳурматига эга бўлган шоиру фузало,...

Continue reading

Гўзал гурунглар шуури

Гўзал гурунглар шуури Мақбул машваратлар, бир пиёла чой атрофидаги самимий суҳбатлар ниманидир ўрганиш, эшитиш завқ-шавқини беради кишига. Айниқса, маънавият сарчашмасининг дарғалари бор бўлган даврада кўп нарсаларни биласиз, ўрганасиз, билганларингизни мустаҳкамлайсиз. Қадрдон дўстларимиздан Сафарбой Янгиобод чойхонасига бир гуруҳ дўстларни таклиф этдилар. Истеъдодли шоирларимиздан Эркин Самандаров, кўп йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида ишлаган, шоир Ўткир Жўраев, фотограф ва санъаткор Эркабой Жумагалдиев, травматолог, тиббиёт фанлари номзоди Рўзимбой ва бошқа бир қанча дўстлар жамулжам бўлишганди. Эркин ака “Ҳазорасп” атамасининг асл келиб чиқиши “минг от” билан боғлиқ эмас, балки қадимги аждодларимиз ҳазар ва ос қабила номлари билан боғлиқ эканликларини айтиб ўтдилар. Шунинг учун ҳам халқ...

Continue reading

Ғоявий омил

Ғоявий омил Турли даврларда, турли маконларда халқи қудрати ва улуғворлигини ўзида мужассам этадиган буюк сиймолари бўлади. Улар ўзи мансуб бўлган халқнинг рамзига, давлатнинг тимсолига айланиши муқаррар. “Бизнинг куч қудратимизни билмоқчи бўлсангиз, биз қурдирган иморатларга назар солинг” деган мазмунидаги битиклари, марказлашган давлат барпо этишдек буюк хизматлари билан донг қозонган соҳибқирон Амир Темур ана шундай шахслардандир. Унинг ўз халқи орзу-мақсадлари, улуғ ва қутлуғ ғоялар йўлидаги собитқадамлиги ва камарбасталигига тарих шоҳид. ТИХТХҚТМО институтида 2016 йил 4 апрель куни Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, Темурийлар тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига бағишланган “Миллий ғоя тарғиботида...

Continue reading

“Ёт ғоя – ёв ғоя”

“Ёт ғоя – ёв ғоя” Худди шу ном билан ЎзМУнинг маданият саройида ўтказилган маърифий тадбир йиғилганларнинг онгли ва фаол иштироки билан ажралиб турди. Унда ЎзМУ қошидаги 2 – сонли академик лицейнинг ўқувчи ёшлари қатнашишди. Тадбирда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг ректори Ҳайдархон Йўлдошхўжаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзо Азизов ва иқтидорли актриса. ЎзДСМИ “Саҳна нутқи” кафедрасининг ўқитувчиси Райҳона Уласеновалар иштирок этишди. Миллат танламас иллатлардан ҳисобланган ҳар хил ғайри оқимларнинг таъсири ва таҳдиди инсоният ҳаётига қутқу солаётгани, шулардан бири ИШИД экани борасида Ҳ. Йўлдошхўжаев ўз мулоҳазаларини билдирди. “Ироқ Шом ислом давлати” номи билан иш тутишнинг зарарли оқибатлари, унга қарши туриш ва...

Continue reading

Жим ўтирган билимсизми?

Жим ўтирган билимсизми? Бирон нарсани билган билан билимдон, билмаган билан билимсиз бўлиб қолмайди киши. Билим бошқа ишонч бошқа, севги бошқа унга садоқат бошқа. Инсоннинг билганидан билмагани кўп. Суқрот ҳуда-беҳуда “Кўп нарсаларнинг билмаслигимнинг билимдониман”, - демаган. Шундай инсонлар бўладики, улар кўп нарсани биладию, айтишга журъат қилмайди андиша қилади ёхуд истиҳола қилиб индамасликни одобнинг улуғи санайди. Кўпчилик ўз фикрини бемалол айтишга ийманади. Гўёки, нотўғри айтса хижолат чекиб қоладигандек. Бу эса инсонни фикрсизликка етаклайди. Немис классиги Лессингнинг бир фикрига эътиборингизни қаратмоқчиман: “Майли адашинг, майли фикрингиз нотўғри, асоссиз бўлсин, майли хато қилинг, энг муҳими ўз фикрингиз бўлсин.”  Фикрни эмас, фикрлашни ўрганиш ва ўргатиш муҳим муаммо....

Continue reading