Фотограф нигоҳида
[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Мангуликка муҳрлашнинг мезонларидан бири фоторасмлар эканини биламиз. Қаерда, қачон, қайси ёшда, кимлар билан тушган суратларингиз сизни “асрий” хаёлларга чулғаши тайин. “Болалигимда ундай, ўспиринлигимда шундай, ҳозир эса бундай” деб эслаш, нимкулги билан “қандай эдим, қандай бўлдим?” – деган мазмунда фотоальбомни варақлашнинг хосияти кўп. Унга назар ташлаш бир жиҳатдан умрингизга ҳисобот ҳамдир. Эришган ютуқлар, йўл қўйган камчиликларингиз ҳақида ўйлайсиз. Улар бир-бир худди кинотасмасидек кўз ўнгингиздан ўта бошлайди. Сиз билан бирга тушган ота-оналарингиз ғанимат эканлигини, эл-юрт манфаати учун хизмат қилиш, сизни эслашлари учун, мангу хотиротга айланиш учун ибратли ишларни қилиш кераклиги ўйлаб хаёлга толасиз. Буни жамият миқёсида олсангиз, янги, мустақил давлатнинг ҳам...
Continue reading