Ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлил қилинди
[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар ва экспорт сиёсатининг асосий мақсади – мамлакатимиз маҳсулотларини жаҳон бозори талабларига мослаштириш. Шунинг учун, ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишини ислоҳ қилиб, Ўсимликлар карантини инспекцияси ташкил этилди. Халқаро стандартларни жорий этиб, экспортга кўмаклашиш, хорижий давлатлар билан битимлар тузиш, ўсимликлар клиникаси ва биолабораториялар ташкил қилиш, шунингдек, соҳага илм-фан ютуқларини олиб кириб, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги дастлабки қадамлар натижасида 19 давлатга 78 хил маҳсулотни экспорт қилиш учун рухсатномалар олинди. Сертификация учун ўнлаб қоғоз ҳужжатлар ўрнига ягона электрон тизим жорий...
Continue reading