9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Author: kabus

Олам ва одам талқинида

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Аҳли башар шу ҳақда бош қотириб келади. Ҳар бир замон аҳли уни ўз қаричи аниқроғИ қалб қаричи билан ўлчайди, баҳолайди, шу аснода билишга интилади. Улуғ ҳақиқатлар қутлуғ китобларда, буюк адолат суюк инсонлар илму амалида ўз қувватини намоён этади. Даврлараро моҳиятини йўқотмайдиган, вақт билан ҳисоблаша оладиган, инсониятнинг тахайюл, тасаввур ва  тафаккур оламини бойитишга хизмат қиладиган китоблар ҳам, инсонлар ҳам бўлади. Улар ҳақда сўз айтишни дилига тукканлар “Емас осон бу майдон ичра турмоқ”лигини яхши билишади. Сўз муқаддас китоблардан бири “Авеcто” ва немис файласуфи Фридрих Нитше борасида фикр юритган сиёсатшунос олим Нарзулла Жўраев ҳақида. Улар бир неча йиллар давомида шарқ фалсафий тафаккурининг...

Continue reading

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy Majlisga Murojaatnomasi

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Ҳурматли депутатлар ва сенаторлар! Азиз юртдошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар! Жонажон Оʻзбекистонимиз янги оʻн йилликка қадам қоʻймоқда. Эришган натижаларимиз тарихга айланиб, олдимизда янги-янги оʻзгаришларни амалга ошириш боʻйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо боʻлмоқда. Шу боис, бугун Сизлар билан биргаликда мамлакатимизни 2020-йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш боʻйича, устувор ёʻналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим. Яқинда “Янги Оʻзбекистон – янги сайловлар” шиори остида боʻлиб оʻтган сайловлар натижасида республикамизда демократик ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқиш учун зарур боʻлган янги сиёсий муҳит вужудга келди. Сайловлар очиқ-ойдин, халқаро стандартлар асосида оʻтказилишини назорат қилиш учун 50 га яқин давлатдан ҳамда 10 та халқаро...

Continue reading

БАҲОДИР ЎЗИ – БЕБАҲОДИР СЎЗИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Микрофон ва видеокамера билан тиллашиш ва диллашишнинг ҳам ўзига яраша сир-асрори, тилсими бўлади. Аниқроғи, микрофонни «ака», видеокамерани «ука» сингари ўзига яқин тутиш у орқали сўз айта олиш завқ -шавқи бор бўлган инсонлар бу илмни, бу тилсимни теранроқ ҳис этишади. Улар шунчаки техник восита эмас, халқнинг кўзи билан қулоғини бошқача айтганда, тингловчининг ўзига қарата оладиган истеъдод соҳибларидир. Видеокамерага ҳамма ҳам қараши, микрофонга ҳамма ҳам сўзлаши мумкин, лекин гап унга қараб жўяли сўзлай олиш, фикр этказишдадир. Бундай истеъдодлар қаторига Баҳодир Мағдиевни қўшиш мумкин. “Орият доно” (ФМ 106.5) радиосининг “Халфана”, “Ғалвир” каби эшиттиришларнинг моҳир бошловчиси, зукко муаллифи, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Саҳна...

Continue reading

МАМЛАКАТЛАР МАВЗУИДАГИ МУҲИМ, МУКАММАЛ МАНБА

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Шундай китоблар борки, уларга ҳар куни эҳтиёж сезасан. Булар луғат ва қомус тарзидаги китоблардир. шунинг учн ҳам, балки "Қобуснома"нинг асрлар оша қўлма-қўл бўлиб келаётганининг сири ҳам шундадир. Чунки бундай мазмундаги китоблар маълумот беради, ўйлантиради ва руҳлантиради. Шунинг учун ҳам уларни тарихга гувоҳ, тақдирга ҳамроҳ китоблар сифатида эъзозлаш ўринлидир. Кундалик ҳаёт учун қўлланма, кенг қамровли билим учун йўлланма бўладиган китоблар қадрга, эъзозга лойиқ. 848 саҳифадан иборат бўлган ъъДунё мамлакатлари: Австралиядан Ҳиндистонгачаъъ деб номланган таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, "тош босадиган" катта бир китоб мана, қўлимда турибди. Муаллифи ҳам сизга яхши таниш. Иқтидорли журналист, халқаро ва сиёсий мавзудаги мақолалари билан эътиборга тушган...

Continue reading

БАДИИЙ СЎЗНИНГ ҚУВВАТИ

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_single_image image="4149" img_size="full" alignment="center"][vc_empty_space][vc_column_text]Сўзнинг кучи унинг маъно англатишида ва уни айтувчи томонидан тўғри айтилиши, эшитувчи томонидан эса тўғри қабул қилиниши ҳамда тўғри талқин қилиниши билан боғлиқ. Одамнинг табъи сўз, таомнинг таъми туз, сувнинг таъми муз билан экан, сўзлар атрофида сўзлашиш барчамизга хос. Бадиий сўз ҳаётда ҳам асқатади, лекин унинг саҳнадаги ифодаси янада таъсирли ва моҳиятли бўлади. Сўздан кимнинг қандай фойдаланиши унинг қалбу қиёфатига дахлдор. Сўз орқали инсонлар қалбига йўл олинаркан, демак, сўзларни ўз ўрнида қўллай олиш ҳам зиддиятларга чек қўяди. Бу борада сўз кетганда, Рене Декартнинг ушбу мулоҳазаларини доим эслаб юраман. “Агар биз сўзларнинг маъноларини билиб олганларимизда эди, дунёни...

Continue reading

ИНСТИТУТИМИЗ — ИФТИХОРИМИЗ, ГАЛДАГИ ҒАЛАБА МУБОРАК!

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Биронта таълим муассасида ютуқлар ёки юқори даражадаги натижалар бўлса, билингки, бу таълимий, педагогик жараённинг, маънавий-маърифий ишларнинг, ўқув тизимининг замонавий тарзда тўғри йўлга қўйилгани ҳамда бу ишларга бош-қош бўлган раҳбарларнинг, педагогик жамоанинг ўз ишига масъуллигидандир. Ана шу жиҳати билан жаҳоний олий ўқув юртлари ичида ибратли ва ўрнак бўлиб, келаётган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан фахрланамиз. Жорий йилнинг 22 апрель санасида Times Higher Education компаниясиг ўзининг 2020 йилги Impact Rankings рейтинги эълон қилди. Мазкур рейтинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 17 та муқобил ривожланиш  йўналишларига асосан тузилган бўлиб, бу йилги рейтингда дунёнинг 85 давлатидан 766 та университет иштирок этди ва рўйхатни...

Continue reading

Узоқ йиллик орзуларнинг яқиндаги ижобати

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Давлат тилининг рутбаси борасида ёзилган мақолалар кўп. лекин уларнинг орасида мулоҳазакорлиги, ҳаётга яқинлиги, далилланганлиги, илмий асоси билан ажралиб турадигани Зуҳриддин ака Исомиддиновнинг қарашлари десак, ўринли бўлади. Қандай қилинса, давлат тили борасидаги ҳаракатларимиз ижобий аҳамият касб этади? Ушбу саволга, аниқроғи муаммога аниқлик кириртиш учун Олий аттестация комиссияси раисининг маслаҳатчиси Зуҳриддин Исомиддиновнинг қуйидаги мақоласини ўқиб чиқиш фойдадан холи эмас.[/vc_column_text][vc_empty_space][vc_empty_space][vc_column_text]ЎТТИЗ ЙИЛЛАБ КУТИЛГАН БАЙРАМ   Ўн йилча бўлиб қолди, бир гуруҳ олимлар, санъаткорлар билан Молдавияга бориб, МДҲ давлатлари ижодий ва илмий интеллегентларининг Кишинёв шаҳрида ўтказилган тўртинчи форумида қатнашган эдик. Меҳмонхонамиз шаҳарнинг қоқ марказида, “31- август” кўчасида жойлашган экан. Мен ажабланиб,: “Нима, 31-августда мамлакат тарихида шунга...

Continue reading

Миллий ғуруримиз рамзи

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_column_text]Жонкуяр, фидойи тилшунос сифатида доцент Ғофиржон Ҳамроевни яхши биламан. Унинг фаоллиги ва тилимиз равнақи йўлидаги ўткир фикрлари диққатингизни тортмасдан қолмайди. Навбатдаги чиқишларидан бири ҳам ана шундай эътиборга молик. Марҳамат, мутолаа қилишга киришинг-чи.[/vc_column_text][vc_empty_space][vc_empty_space][vc_column_text]ТИЛ - МИЛЛИЙ ҒУРУР ДЕМАКДИР Ўзини ҳурмат қилган киши тилини ҳам ҳурмат қилади. Онасини бошига кўтарадиган инсон шу зотга алоқадор барча нарсани қадрлайди. Онамизни ўйлаймиз, лекин у бизга битта-битта ўргатган сўзларнинг, шу табаррук тилнинг тақдирига бефарқмиз, бошқаларнинг оёқ ости қилишига индамай қараб турамиз. Ривожланган миллатларга ҳавасимиз келади, бироқ уларнинг миллий қадриятларига қанчалик содиқ эканликлари ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Ўрганишлардан маълум бўлдики, қайси ҳудудда она тилига, давлат тилига бепсанд муносабатда бўлинган...

Continue reading

Бош вазир: Уларда давлат тилига ҳурмат деган туйғу борми ўзи?!

[vc_row triangle_shape="no"][vc_column][vc_empty_space][vc_empty_space][vc_column_text]Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги қадрини ҳурмат қилиш, унга бепарволик билан қарамаслик, айниқса, оммавий жойлардаги ёзувлар, реклама ва эълонларда тил ва имло қоидаларига риоя қилиш, шу орқали она тилимизга бўлган ҳурмат-еҳтиромни сақлаш энг оғриқли нуқталардан бири бўлиб келяпти. Шу вақтгача «Оила даврасида» газетасида худди шу мавзу юзасидан ўнлаб танқидий-таҳлилий мақолалар эълон қилинган эди. Соҳа мутахассислари, олимлар ва кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари газета саҳифаларида пешма-пеш бериб борилди...

Continue reading