9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Таълим муассасамиз Миллий рейтинг натижаси бўйича энг юқори кўрсаткичга эришди

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Янгиликлар  > Таълим муассасамиз Миллий рейтинг натижаси бўйича энг юқори кўрсаткичга эришди

Таълим муассасамиз Миллий рейтинг натижаси бўйича энг юқори кўрсаткичга эришди

Илм – маърифат ва таълим тизимига эътибор устувор юқори  бўлган таълим муассасасида доимо ютуқ ва муваффақиятлар бўлиши табииий. Бу эса педагогик жамоанинг компетентлиги, савияси ва билим даражасини ҳам намоён этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”га 467-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим муассасаларининг 2020 йилда амалга оширилган ишлари натижасида миллий рейтинги тайёрланди.

Миллий рейтинг натижалари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида 2021 йил 4 ноябрда ўтказилган анжуманда эълон қилинди. Мазкур анжуманда инспекция вакиллари, Олий ва ўрта махсус олий таълим вазирининг ўринбосари ҳамда олий таълим муассасаларининг ректорлари иштирок этди.

Миллий рейтингни аниқлашда республикамизнинг 62 та олий таълим муассасалари 27 та филиаллари билан қатнашди. Жумладан, бизнинг институтимиз Бухоро ва Қарши филиаллари билан ҳам иштирок этишди.

Миллий рейтинг натижалари тасдиқланган мезонлар асосида 20 та индикатор бўйича аниқланди.

Умумий рейтингда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари  институти 1-ўринни эгаллагани ҳаммамизни янада улуғвор зафарларга чорлади дейиш мумкин. Бу биз учун шарафдир.

Раҳимбой Жуманиёзов

Институт матбуот хизмати раҳбари

No Comments

Leave a Comment