9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

ЛИДЕРЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ СЕМИНАР

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Янгиликлар  > ЛИДЕРЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ СЕМИНАР

ЛИДЕРЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ СЕМИНАР

 Ҳар қандай соҳанинг моҳияти ва илк алифбоси аслида, нотиқлик санъати, мулоқот ва нутқ маданияти билан белгиланиши тайин. Қандай соҳа мутахассиси бўлмасин, у биринчи навбатда ўз фикрини эмин эркин, мустақил тарзда нотиқлик маҳорати билан етказа олса, эътиборга молик бўлади, катта нуфузга, мартабага эришади. Бу унинг горизонтал ва вертикал каръераси учун, ўсиши учун кенг имконият ҳамдир.

Худди шуни ҳис этган “Келажак лидерлари”  Тошкент шаҳар клуби аъзолари учун нотиқлик санъати ва лидерлик кўникмаларини шакллантиришга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди. Тошкент давлат юридик университетида ташкил этилган мазкур учрашувда маҳоратли нотиқ Раҳимбой Жуманиёзов иштирокида ёшлар учун амалий машғулотлар ўтказилди.

“Ибратли инсонлар билан учрашув” рукни остида нотиқлик бўйича дарсда йиғилганларга 2 та йўналиш – Лидерлик ва жамоани шакллантиришда, инсонлар билан мулоқотда нотиқлик сирлари ҳамда она тили бўйича қизиқарли сабоқлар берилди. Лидерлар амалий машғулотлар (https://youtu.be/JLHbp4R-ATQ) орқали ўзларининг нотиқлик ва овоз билан ишлаш бўйича малакаларини мутаҳкамлашди.

«Лидерлик ва жамоани шакллантиришда нотиқлик сирлари» ва «Қадринг баланд бўлсин, она-тилим» мавзусида ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Машғулот давомида клуб аъзолари ўзлари учун керакли тавсия ва маслаҳатларни олишди ва нотиқлик санъати буйича ўз маҳоратларини оширишди.

Семинар якунида турли савол-жавоблар орқали иштирокчилар мавзу юзасидан билимларини мустаҳкамлашди. Фаол иштирокчиларга муаллиф томонидан нотиқликни ривожлантиришга қаратилган қўлланмалар тақдим этилди.

                                               Акмал Бердимуродов
клуб аъзоси

No Comments

Leave a Comment