9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Ватаний иш ватаний ишқ билан

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Янгиликлар  > Ватаний иш ватаний ишқ билан

Ватаний иш ватаний ишқ билан

Замон ва маконларни боғлаб турадиган ғоялар заҳматкаш халқ тарихи ва тақдирининг тақозоси. Зероки, инсоният тарихи ғояларнинг кураши тарихидан иборат. Юрт ишқи ва ватанга бўлган муҳаббат туйғусига монанд Ватаний иш ватаний ишқ билан йўғрилса, мақсад чинакам маънода рўёбга чиқади. Бу эса олиб борилаётган сиёсат ва ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка сингдириш билан чамбарчас боғлиқ.

Бир бири билан ўзаро боғланган иккита муҳим ҳаракат бугунги ҳаётимиз йўлланмаси ва тараққиётимиз қўлланмасидир. Бу Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббусларидир.

Ушбу иккита мезон доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотларнинг моҳиятини омма онгига жо этиш йирик маърифатпарвар адиб Исҳоқхон тўра Ибрат ибораси билан айтганда, «ватаний иш»дир. Худди шу мақсадда тарғибот тадбирларини маҳаллалар бўйича ўтказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Тарғибот тадбирларини йил давомида ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ва Республика штаби ҳамда унинг етти йўналиши бўйича ишчи гуруҳи тузилиб иш бошлагани эътиборга молик. Бугунги кунда улар тарғибот гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, тарғибот материалларини тайёрлаш ва етказиш, олий таълим муассасалари томонидан маҳаллаларда тарғибот ишларини тизимли олиб бориш каби вазифалар билан машғул.

Фан, маданият ва санъат арбоблари, сиёсатшунос, психологлардан иборат бир гуруҳ зиёлилардан таркиб топган 14 та ҳудудий тарғибот гуруҳи соҳавий йўналишлар бўйича ўз фаолиятини бошлади.

“Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Республика штаби раҳбари Содиқжон Турдиевнинг таъкидлашича, тарғиботчилар 9 минг 150 дан ортиқ маҳаллага кириш асносида мамлакатимиз ва жаҳонда бўлаётган турли жараёнлар борасида таъсирчан шаклларда тарғиботни амалга оширадилар. Асосий мақсад аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга ва ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга меҳр ҳиссини оширишдир.

Куни кеча Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани меҳнаткашлари билан Қумовулдаги маданият саройида ўтказилган «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш» шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирда юқоридаги мулоҳазаларнинг тажассумини кўрдик. Бу борада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессор ўқитувчилари жамоасининг роли ва иштироки катта бўлди. Тадбирда жонли суҳбат-маърузадан сўнг санъаткорларнинг мусиқий чиқишлари, ёш спортчиларнинг амалий машқлари, ўқувчиларнинг ватанпарварлик руҳидаги шеърлари, викторина ўйинлари ғолибларига турли совғалар тақдим этиш даврага файз ва тароват бахш этди. Самарали фаолиятнинг натижаси сифатида Тошкент вилоятининг янги пойтахти — Нурафшон шаҳрининг пайдо бўлиши ва уни Ўзбекистондаги биринчи «ақлли шаҳар» дея эътироф этилгани тадбир иштирокчиларини руҳлантиргани рост.

Президентимизнинг 2020 йилдаги парламентга Мурожаатномаси ҳамда Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи ва унинг мазмун-моҳиятининг таҳлил этиб берилиши,  “Конституция – халқ фаровонлиги ва юрт тинчлиги”, “Янги Ўзбекистон – янги тараққиёт босқичида”, “Хотин-қизларни ижтимоийлаштириш ва уларни фаоллаштириш”, “Ёшларни ижтимоий фаоллаштиришга инновацион ёндашув” каби мавзуларидаги маърузалар мутасадди олимлар томонидан мунтазам равишда ёритиб борилиши алоҳида уқтирилди. Энг муҳими, тадбир жонли ва жўшқин тарзда ўтди.

Рузимурат Чориев, педагогика фанлари номзоди, доцент

Раҳимбой Жуманиёзов, филология фанари номзоди, доцент.

No Comments

Leave a Comment