9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

АЛБАТТА, МУТОЛАА ЭТИНГ ВА МУШОҲАДА ҚИЛИНГ!

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Турли мавзуда  > АЛБАТТА, МУТОЛАА ЭТИНГ ВА МУШОҲАДА ҚИЛИНГ!

АЛБАТТА, МУТОЛАА ЭТИНГ ВА МУШОҲАДА ҚИЛИНГ!

Шундай мақолалар бўладики, унда муайян тизимга дахлдор муҳим ва долзарб муаммоларга жавоб изланган бўлади. Айни пайтда унинг ечимлари, истиқболли режалар билан боғлиқ ҳолда асосланган бўлади. «Халқ сўзи»нинг 24 июль сонида чоп этилган «Билимга асосланган жамиятни шакллантиришда Ўзбекистон ташлаётган дадил қадамлар» номли институтимиз ректори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич қаламига мансуб бўлган мақола худди шундай нисбатга лойиқдир. Ушбу кўламдор, салмоқли мазмунга эга бўлган мақолани таъбир жоиз бўлса, илмга йўлланма ва маърифатга қўлланма дейиш ўринлидир.
Давлатимиз раҳбарининг фан мутахассислари билан учрашувларида, парламентга мурожаатномаларида ва бошқа тарихий ҳужжатларда илгари сурган ғоя ва концепцияларидан руҳланиш ва озиқланиш асосида ёзилган ушбу мақолани талабалардан тортиб профессор ўқитувчиларгача барча албатта, мутолаа этишини тавсия ва талаб этамиз. Чунки, унда илм тараққиёт локомотивининг двигатели, яъни ҳаракатлантирувчи кучи экани далил ва ўткир мулоҳазалар билан асослаб берилган.

No Comments

Leave a Comment