9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Ишлаб чиқариш амалиёти самарали ўтмоқда

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Янгиликлар  > Ишлаб чиқариш амалиёти самарали ўтмоқда

Ишлаб чиқариш амалиёти самарали ўтмоқда

«Қишлоқ хўжалигини механизациялаш» факультети 3-босқич талабалари ўқув режага ва институт ректорининг буйруғига мувофиқ жорий йилнинг 22-июнидан 1-августигача “Ишлаб чиқариш технологик” амалиёти ўташмоқда. Амалиёт давомида талабалар ғалла ўрим-йиғими жараёни ва унда қўлланилаётган техника воситалари иши билан яқиндан танишиб, ўз билим ва малакаларини оширишмоқда. Амалиётнинг бу ҳафтасида талабалар “Ростсельмаш” компаниясининг Вектор-410 ва ЎзКлаассагро заводида ишлаб чиқарилаётган “Клаас” компаниясининг Доминатор-370 ғалла комбайнларидан фойдаланиш ҳамда ўрим-йиғим даврида ёнғиннинг олдини олиш учун дала четларида хавфсизлик йўлаклари ҳосил қилишда қўлланилаётган МТЗ-80 трактори ва ПЛН-3-35 плугининг иш жараёни билан танишишди.

ИНСТИТУТ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

No Comments

Leave a Comment