9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

“Халқ виждони”

“Халқ виждони”

“Халқ виждони”  Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телеканали орқали мунтазам равишда шу номда эфирга узатиб келинаётган ток шоулардан бири. Ҳар гал муайян мавзу юзасидан масъул ва мутасадди шахслар ва томошабинлар жамоаси иштирок этади. Кўп йиллар мобайнида журналистиканинг қозонида пишиб келаётган, тажрибали журналист Шавкатжон кўрсатувнинг динамикасини белгилашда ўрни беқиёс. Бошловчига ёрдам беради, бир чеккада ўтириб иштирокчиларнинг ўз фикрларини эмин эркин айта олишлари учун далда бўлади. Олдин радиода бошловчилик қилган истеъдодли журналист Гулнорахон кўрсатувнинг бошланишида бироз ҳаяжонланиб олади. Кейин эса ҳаммаси изига туша бошлайди. Телевидениеда бошловчилик бироз мураккаблигини эътироф этади. Радиода эса осуда студия, микрофон ва овоз оператори. Ҳеч ким халақит қилмайди. Бемалол ўз фикрларингизни баён этиб бораверасиз. Телевидениеда кўрсатув қатнашчиларининг нигоҳи ва уларни мавзуга бошлаш, олиб кириш, мавзу билан боғлаш машаққати борасида баъзан тажрибали телебошловчилар ҳам довдираб қолишади. Чироқ, видеокамера, микрофон, томошабинлар билан ҳисоблашишингиз керак. Акс ҳолда, кўрсатувнинг сифати ва мазмунига путур етади.

Ток шоунинг галдаги сонларидан бирида мен ҳам иштирок этдим. Мавзу йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича эди. Унда йўл ҳаракати хавфсизлигининг мутасадди ходимлари, адвокатлар, маҳалла фаоллари ҳозиру нозир эди. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини биламиз, негадир йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишда йўловчи ҳам, ҳайдовчи ҳам муаммоларга сабаб бўлаверади. Иштирокчилар ўз билим савияси, фикрлаш тарзи нуқтаи назаридан мавзуга муносабат билдириш учун микрофон талашиш бошланади. Шавкатжон ҳам томошабинлар орасида ўтириб, ўчоққа ўт қалаётган гўлох сингари тинмасдан қарама қарши фикрларни ўртага ташлайди. Шу йўсинда кўрсатувнинг суръати, динамикаси ва ритмига эътиборини жалб этади. Ёши, касби нуқтаи назаридан ҳар хил бўлган кўрсатув иштирокчилари улоқни талашган чавандозлар сингари менга беринг, менда фикр бор қабилида иш тутишарди. Албатта, улоқ олганлар эмас, қулоқ солганлар ҳам маънавиятли, мулоҳазакордир. Мавзу тарқоқлигини олдини олиш ва кенг жамоатчилик фикрини бир нуқтага қаратиш, тавсия ва маслаҳатлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги борасидаги ютуқ ва камчиликлар барчаси кўрсатувда ўртага ташланди.

Ижодкорларга омад, долзарб мавзуларда кўрсатув тайёрлашдан асло чарчашмасин.

No Comments

Leave a Comment