9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Ҳарбий қисмда телекўприк ёхуд видеомулоқот  

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Архив  > Ҳарбий қисмда телекўприк ёхуд видеомулоқот  

Ҳарбий қисмда телекўприк ёхуд видеомулоқот  

Ҳар бир халқнинг жаҳон миқёсидаги ўрнини, рутбасини билиш учун фақат бугунига эмас, балки унинг тарихига назар ташлаш орқали ҳам англаш мумкин. Илм-фан ва маданият бобида улуғ алломаларни етказиб берган ва назаркарда саркардалари, соҳибқиронлари билан донг қозонган юрт жаҳон минбаридан туриб бонг уришга қодир. Жаҳон цивилизациясида тутган ўрнини, мавқеи ва шуҳратини эндиликда жаҳон тан олган юрт бу бизнинг Ўзбекистонимиз, турон заминимиздир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 декабрдаги “14 январь — Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ф-4576-сонли Фармойиши  талаблари бўйича жойларда турли маърифий тадбирлар давом эттирилмоқда. Ана шулардан бири Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммунакацияларини ривожлантириш  вазирлиги тизимидаги  Махсус авария тиклаш бошқармаси га қарашли 15361 – сонли ҳарбий қисмда бўлиб ўтди. Телемулоқот олдидан Ватанимиз мадҳияси янгради.

Ўз ўғлонларини Алпомишларга, қизларини Барчинойларга қиёс қилиб алла айтиб вояга етказган халқнинг истиқболи порлоқ бўлиши, шубҳасиз. Ўз фарзандларини Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби сиймоларнинг номларига нисбат бериб исм қўйишларида, ўз ватани билан фахрланиш туйғуси бор. Жанговарлик ва ватанпарварлик бобида ёвга бош эгмаган Тўмарисдек оналари бор бўлган улуғ аждодларимизнинг вориси эканлигимиз бизни руҳлантирмасдан қўймайди. Уларга хос бўлган ватанпарварлик туйғуси бугунги авлодга ҳам хослиги, “киндик қон тўкилғон макон”ни  кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳиссини ҳаммамиз яхши идрок этамиз.

Байрам олди бугун ташкил этилаётган видеомулоқот ҳам ана шундай байрамона руҳда ўтмоқда. Турли вилоятлардан келиб бугун ўзларининг йигитлик бурчларини ўтаётган аскарлар ва зобитларнинг видео орқали жонли мулоқоти дийдорлашув ва севинч туйғулари билан уйғунлашиб кетди. Ота-оналар ўз фарзандларининг юрт, халқ тинчлиги ва осойишталиги учун ҳарбий хизматда камарбаста эканлигидан ғурурланади. Ватан манфаати учун эл корига ярайдиган фарзандни улғайтиргани учун қалбларида ифтихор туйғуси жумбуш уради. Улар гўё,

Шундай халқинг борига

Яраб тургин корига

Қараб тур беморига

Шукрона қил, шукрона!

Қайда бор айт, бундай юрт,

Сен меҳрингни унга тут,

Тупроғини кўзга сурт ,

Шукрона қил, шукрона!

Ҳақ берган ризқ рўз учун,

Кўриб турган кўз учун,

Ўзбек деган сўз учун,

Шукрона қил, шукрона! – деётгандек бўладилар.

Шу ўринда бир ривоят ёдимизга келaди: Қадимги турк ҳоқонларидан бирига қўшни урушқоқ мамлакатнинг шоҳидан элчи келади. Элчи қўлидаги номада шундай ёзилганди: “Биз сен билан урушажакмиз, мард бўлсанг майдонга чиқ!” Ҳоқон уруш бўлса ҳар иккала томондан қон тўкилишини болалар етим қолишини, ота-оналар фарзандлари фироқида куйиб қолишини ўйлаб, унга жавобан хат ёзади: “Биз меҳрпарвар, тинчликсевар халқмиз, урушмаслик эвазига биздан нима тилайсан?” Ёвнинг жавоби шундай: ўзинг миниб юрган суюкли чопқир отингни берасан. “Халқим тинчлиги учун мен розиман,” — дейди у. Орадан бир қанча вақт ўтгандан кейин, тарки одат амримаҳол деганларидек, у яна урушажагини баён этади. Иккинчи бор яна нима сўрайсан деганида, саройингдаги энг сулув канизакни берасан, — дейди. Юрт тинчлиги учун ҳоқон бунга ҳам рози бўлади. Бир неча йилдан кейин у яна олдинги иддаосини қилади. Бу гал “ўз ватанингдан бир парча ерни берасан” — дейди. Буни эшитган ҳоқон шердек ўкиради ва саройни бошига кўтаради. Нома келтирган элчига қараб, “Бориб айт, бу тупроқда ўтиб кетган ота-боболаримизнинг ва келажакда туғиладиган фарзандларимизнинг ҳақ-ҳуқуқи бор, буни тортиб олишга ва поймол этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Биз урушга тайёрмиз!

Бу ривоят ватанпарварликнинг ёрқин намунасидир.

Мусаффо осмонимиз, халқимиз осойишталиги, Ватанимизнинг муқаддас чегаралари ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга тайёр бўлган ҳарбийларимизни байрамлари билан табриклар эканмиз, улардаги юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси асло сўнмаслигини тилаймиз.

Тадбирда Андижон, Бухоро, Фарғона, Навоий, Самарқанд вилоятларидан келиб пойтахтда ўзларининг йигшитлик бурчларини ўтаётган аскарлар видеомулоқот орвали ўз чқинлари, ота оналари билане суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлишди. Бир пайтлари хат орқали ҳол аҳвол сўрашиш учун хатнинг бориши ва жавоб мактубининг келиши учун бир ой муддат кетарди. Техника асри имкониятлари боис улар бир бирлари билан жонли мулоқотда бўлишди. Тошкент шаҳрига келиб ҳарбий хизматни ўтаётган  аскарларнинг ота оналари яратилган шароит учун ҳарбий қисм раҳбари полковник Аденов Бекзод Эркабоевич раҳбарлигидаги бошқа офицерларга ўзларининг катта миннатдорчиликларини билдирдилар.

Видеомулоқот тадбирида дийдорлашув учун катта имконият яратди. Тадбирни истеъдодли нотиқ, тележурналист Раҳимбой Жуманиёзов бошқариб борди. Ушбу тадбирни атрофлича ёритиш учун “Тошкент” телеканали ходимлари ҳамда “Хабар” матбуот нашрининг журналистлари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Тадбир ниҳоясида Ҳарбий қисм касаба қўмитасининг раиси Афзалхон Султонсаидов ва хотин қизлар қўмитаси раисаси Бредихина Людмила Павловналар барчани байрам билан табриклашди. Аскарларнинг муддатли хизмат бурчини ўтаб ўз уйларига соғу омон етиб боришларини тилашди.

Биз ҳам фурсатдан фойдаланиб барча ҳарбийларимизни касб байрамлари билан самимий табриклаймиз.

Билолиддин Маткаримов тайёрлади.

No Comments

Leave a Comment