9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Ҳаким ва ҳакам

Ҳаким ва ҳакам

Сурхондарёга кўп борган бўлсамда, Термиз шаҳрига ўтмаган эканман. Ил 114 самолётдан тушибоқ атроф гўзаллигига боқиб иссиқ ҳаво ҳароратининг баландлигини ҳам унутаркансиз, киши. Бунёдкорлик ишларини, муҳташам иморат ва иншоотларни кўриб кўзим қувонди, дилим яйради. Инсонларнинг самимийлиги, қайноқ қалблиги, меҳнаткашлиги қалбимда айрича меҳр уйғотди.

Даставвал, дўстим Шерали билан  Ҳаким Термизий зиёратига йўл олдик. Президентимиз ташаббуси билан обод қилинган зиёратгоҳ чинакам маънода турфа ранг гуллар билан безанган сайлгоҳга айлантирилган экан. Фаридуддин Атторнинг “Тазкират ул авлиё” китобидан ўрин олган ушбу валий кўп ибратли ишлари билан халқ меҳрини қозонган экан. Ҳаким Термизийнинг руҳини шод этиш учун  зиёратгоҳга кириб қуръон тиловати қилиб дилимиз таскин топди. Сўнгра мақбара ёнидаги чиллахонага кириб валий таҳсил кўрган мўъжаз хонани зиёрат қилдик. Чиллахона 10 метрча қуйироқда жойлашган экан. Авлиё ҳақидаги маълумотлар билан танишарканман, улар ҳақиқатан ҳам ҳакимлик ва ҳакамликни эгаллаганини, одамнинг оламга муносабатининг маърифий тарозибони, оқил ва одил бўлганларини туйдим.

Дўстим Рўзимурод Чориев жиянининг никоҳ кечасида иштирок этиб ана шу туйғуларимни изҳор қиларканман, юртига меҳри баланд бўлган инсонда яратувчанлик туйғуси жунбуш уришини таъкидлаб ўтдим. Педагоглар билан суҳбатлашдим, айниқса бизга кўпдан бери мухлис бўлиб учрашувни орзу қилиб юрган Қурбон бахши билан суҳбатимиз сўзу соз борасида, ўлмас халқ достонлари борасида бўлди. Фарз ва суннат тўйи ниҳоятда завқли ва файзли бўлди. “Орият” маҳалласида жойлашган ушбу тўйхона мингга яқин меҳмонларни ўз бағрига олди. Маҳалла раиси тўй ҳашамларни тартибли ва мазмунли ўтиши учун сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлагани шундоққина сезилиб турарди. Тўйлар тўйларга улансин, ёшлар бахтли бўлсин деган ниятлар билан қайтдик.

No Comments

Leave a Comment