9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Хорижий тил она тилга меҳр билан

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Архив  > Хорижий тил она тилга меҳр билан

Хорижий тил она тилга меҳр билан

Хорижий тилларни ўрганиш она тилга меҳр билан. Абдулла Қаҳҳор собиқ чет тиллар институти талабалари билан ижодий учрашувда “сиз жойларда,  ўқув муассасаларда чет тиллардан дарс берасиз, лекин шу нарсани унутмангки, сиз хорижий тилларни ўргатиш билан бирга уларнинг ўз она тилига бўлган меҳрни ҳам улар қалбига жойланг” деган мазмундаги ҳикматлари бежиз эмас.

Демак, ҳар қандай тилга меҳр, аввало, она тилига бўлган муносабатдан, муҳаббатдан бошланади.  Нечунким, Ватан остонадан бошланади, деган нақл бежиз эмас. Ўз уйини асраган, ўз уйи қадрига етган бошқаларнинг бошпанасини ҳам ҳис этади, қадрлайди. Бир ҳафталик 36 соатлик ўқув дастури якуни муносабати билан сертификат топшириш маросими ўзгача тусда ташкил этилди. Тадбир ҳар томонлама қулай, муҳташам ва аъло даражада хизмат кўрсатишга қаратилган Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтди. Инглиз, немис ва француз тилларидан сабоқ берувчи ўқитувчилар дарс жараёнини қизиқарли тарзда, интерфаол методлардан фойдаланиш асосида ўқув машғулотлари олиб боришларини яққол тасаввур этишларини инобатга олган ҳолда “Ғоямиз-ҳимоямиз” номли ижтимоий -маърифий интеллектуал мусобақа ҳам ўтказилди.

Дасатаввал, иқтидорли, мафтункор санъаткор Нодирабегим ижросида дилтортар наволар янгради. У ўзининг жозибадор қўшиқлари билан ҳамманинг эътибори ва эҳтиромини қозонди. Сўнгра интеллектуал мусобақа ташкил этилди. Иштирокчилар Миллий ғоя ва мустақиллик мафкурасининг асосий тамойиллари юзасидан ўзларининг билим ва салоҳиятларини намойиш этдилар. Ҳар бир тил ортида миллат ва халқ турганлигини, тилга муносабат ана шу элга муносабат эканлигини, шунинг учун ҳам ўқувчилар қалбида ҳар бир тилни мукаммал билишлари асносида ўз она тилига бўлган кучли меҳр асло сўнмаслигини қайта-қайта уқтиришди. Одатда, тил қиёсий тарзда ўрганилади. Ҳар бир сўз ва ибора бошқа халқда қандай ифода этилишини муқояса қилиниши асосида қувваи ҳофизага олинади, шу йўсинда фикр ва нутқ ҳосил қилинади. Ижтимоий восита қуроли бўлган тил ҳозирги пайтда дунё халқлари ораидаги муносабатлар мувозанатини таъминловчи, мафкуранинг бирлиги сифатида эътироф этиаувчи нутқ манбаи экан, унга ҳамиша масъуллик ва мажбурият бурчи билан ёндашиш зарурлигини ҳис этишди. Тадбир ниҳоясида ғолибларга, билимдон педагогларга “иқтидор” битиги туширилган пакетда “Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли”, “Президентга мактублар”, “Комил инсон концепцияси”, “Болам бахтли бўлсин десангиз”, ”Мустақиллик майдонида” сингари китоб ва рисолалар жамланмаси тақдим этилди. Ўқув дастурининг якунлашлари муносабати билан тингловчи педагогларга сертификатлар топширилиши айниқса, кўтаринки руҳда, олқишлар асосида ўтди. Сертификат шунчаки, кўрсаткич ҳужжати эмас, балки илму амал, истеъдоду қобилиятни ўз мактабларида намойиш этишлари учун йўлланма ва қўлланма ҳужжати эканини идрок этиш асносида, мамнун ҳолда ўз манзилларига тарқалишди.

No Comments

Leave a Comment