9:00 - 18:00

Dushanbadan - Shanbagacha

+(99890)994-60-90

Murojaat uchun

Facebook

Twitter

 

Венгриялик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистонга миннатдорчилик мавзусидаги мақола чоп этилди

Notiqlik san'ati - Rahimboy Jumaniyozov rasmiy sayti > Янгиликлар  > Венгриялик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистонга миннатдорчилик мавзусидаги мақола чоп этилди

Венгриялик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистонга миннатдорчилик мавзусидаги мақола чоп этилди

2020 — йил 16 — феврал куни эрасмус+ “ДСинГИС: “Геоинформатика соҳасида докторантура” лойиҳасининг инглиз тилидаги веб-саҳифасида лойиҳанинг венгриялик ҳамкорлари томонидан “Ҳатто ушбу синовли вазиятларда ҳам биз ишонадиган хайрихоҳ миллатларнинг мавжудлиги қувонарлидир!” номли мақола чоп этилди.

Мақолада айтилишича, ушбу жумлалар Венгрия Республикаси Ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто томонидан 2020 йил 14 апрел куни Ўзбекистондан Венгрияга иккинчи маротаба ижтимоий ёрдам юборилганини хабар қилганида айтиб ўтилди. Биринчи маротаба, жорий йилнинг 28 март куни 150 минг дона юз ниқоблари жўнатилганди, бу сафар эса, 500 минг дона юз ниқоблари етказиб берилди.

Вазир Петер Сийярто Ўзбекистон Ташқи ишлар ва савдо вазири, Бош вазир ўринбосари Сардор Ўктамович Умурзаков билан видеоконференсия ўтказган ва ушбу оғир вазиятда барча жойда муаммолар бир хил эканлиги айтиб ўтилган. Ўзбекистон ҳукумати соғлиқни сақлаш тадбирлари ва иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш ўртасида мувозанатни сақлаш устида иш олиб бораётганлиги хабар қилинган. Улар соғлиқни сақлаш ҳам, иқтисодиёт ҳам давлатнинг мажбурияти эканлигини тасдиқлаганлар. Видеоконференсия давомида иқтисодиёт ишлаётганини, уни қайта бошлаш ва яна ўсишини таъминлаган ҳолда фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш лозимлиги таъкидланган. Шунингдек, вазирлар ушбу пандемиянинг узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши ва шу сабабли ҳар қандай стратегия узоқ муддатли таъсирга ҳам эътибор қаратиши зарурлигини маъқулладилар. CОВИД-19 билан курашда икки мамлакатнинг ёндашуви ўхшаш; у иқтисодий сиёсатнинг анъанавий ва мутлақо янги турларидан фойдаланишни кўзда тутади.

Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири иқтисодий масалалардан ташқари, узоқ муддатли истиқболда энг мақбул ҳамкорликни таъминлаш учун Венгрияда грант асосида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг сони ўттиз нафардан юз нафарга кўпайтирилганини ҳам таъкидлаб ўтган.  Мазкур мақолага “Ташаккур, Ўзбекистон!” дея якун ясалган.

Авваллари хабар қилинганидек, бугунги кунда республикамизда институтимиз координаторлигида эрасмус+ дастури доирасида Олий таълимда салоҳиятни ошириш йўналишида “ДСинГИС: Геоинформатика соҳасида докторантура” лойиҳаси амалга оширилаётган бўлиб, мазкур лойиҳа доирасида 2019 йилдан бошлаб янги “11.00.07 — Геоинформатика” таянч докторантура (ПҳД) ихтисослиги йўлга қўйилган. Бугунги кунга келиб институтимизда ушбу ихтисосликда жами 5 нафар таянч докторантлар таҳсил олишмоқда.

Шунингдек, жорий йилда мазкур лойиҳа доирасида институтимизда Марказий Осиёда ягона биринчилардан бўлиб Геоинформатика бўйича “Қўшма илмий тадқиқот маркази” ишга туширилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу марказ лойиҳа доирасида 115 минг евро миқдоридаги соҳа бўйича илмий тадқиқотга йўналтирилган асбоб-ускуналар билан таъминланади.

 

No Comments

Leave a Comment