Ma’naviyatni sovuq urmasin

Республика Маънавият тарғибот маркази ҳузуридаги “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасасида турли касб ва соҳа вакиллари  долзарб мавзуларда маърузалар тинглашади. Таниқли санъаткор ва адиблар билан ижодий мулоқотлар ҳам уюштириб турилади. Куни кеча Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов иштирокида ўтказилган

Notiq bo’lmoqchimisiz? Marhamat!!

НОТИҚЛИК САНЪАТИ ВА НУТҚ МАҲОРАТИНИ ЭГАЛЛАНГ. Сиз нутқингизни равон, чиройли ва жозибадор бўлишини, таъсирли сўзлаш ва ифодали ўқишни, мулоқот маданиятингизни, сухандонлик ва бошловчилик маҳоратингизни ошишишини, нотиқлик санъатини эгаллашни, хоҳлайсизми?

Safardagi zafarlar

Ҳар дамнинг, ҳар қадамнинг қўлдаги қаламга ҳисоботи борлигини англаган ҳолда, ижодий хизмат сафаримиз давомидаги фаолиятимиз билан сизларни таништириб боришни ният қилгандик давом этамиз. Гуриллаган Гурландан дам от суриб, дам қанот қоқиб, сўзга сувдайин оқиб эртага Ҳазорасп манзилгоҳига, кўнгилгоҳига отланамиз ва шодланамиз. Ҳазорасп минг отдир, элининг дили шоддир.

Kun chiqarga intilib

Одамзот ҳамиша қуёшга талпиниб яшайди. Офтоб эса ўзининг беминнат нури ва ҳарорати билан минглаб дардларга даво. Эндиликда электр манбаи ҳам у билан, яъни қуёш энергияси билан. Оқтош томонларга, Сойлиқ қишлоғи томонга ҳеч йўлингиз тушганми?

Xorijiy til va ona tili

Хорижий тилларни ўрганиш она тилимизга меҳр биландир. Абдулла Қаҳҳор собиқ чет тиллар институти талабалари билан ижодий учрашувда “сиз жойларда,  ўқув муассасаларда чет тиллардан дарс берасиз, лекин шу нарсани унутмангки, сиз хорижий тилларни ўргатиш билан бирга уларнинг ўз она тилига бўлган меҳрни ҳам улар қалбига жойланг” деган мазмундаги ҳикматлари бежиз эмас. Демак, ҳар қандай тилга меҳр,…

Teran tafakkur tilsimi

ТВПКҚТМОИ “Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси доценти, филология фанлари номзоди, “Нақшбандия” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Султонмурод Олимнинг

Do’stlik poydevori

Шундай алломалар бўладики, улар вақт синовидан ўтган бўлишига қарамасдан ўзи ва сўзи илоҳийлаша бошлайди. Сўзлари ҳикмат даражасига, ўзлари эса ибратга айланади. 600 йиллиги нишонланаётган форс-тожик шоири Абдураҳмон Жомий шубҳасизки, ана шундай сиймолардан биридир. Алишер Навоий билан устоз шогирдлик муносабатини барқарор қилган, ўзбек ва форс-тожик шеъриятининг тараққиётига катта ҳисса қўшган иккита сиймо ҳақида кўплаб мақола, илмий монографиялар яратилган. “Навоий ва Жомий” номли махсус китоб чоп этилгани ҳам бежиз эмас.

Begona kim?

Одамзот туғилгандан бери икки тушунча атрофида умргузаронлик этади. Бу чин ва ёлғондир. Умр бўйи унисигаям, бунисигаям садоқатли бўлиш қийин. Шароит тақозоси билан ё у томонда, ё бу томонда бўлиш тақдирда бор ҳодиса. Лекин шу ҳақиқат аёнки, чин сўз билан, ростгўйлик ва ҳалоллик билан умр кечирганлар ҳамиша эл эътиборида, эъзозида бўлганлар. Лекин ҳақ гапни ҳамма ҳам…