Sirli sandiq

Savodxonlar saroyi

“Сирли сандиқ” телеўйини эфирга узатила бошлаганда, Республикамиз давлат мустақиллигига эндигина 3 йил тўлганди. Унда Ўзбекистоннинг тарихи, бугуни, халқ хўжалиги, географияси, маданияти ва халқ таълими билан боғлиқ савол-жавоблар қизиқарли тарзда бериларди.

Jumboqlar

1.Искандар Зулқарнайн жангга шайланиб турганида, қўшин орасида ўз жонини ўйлайдиган, чумчуқ пир этса, юраги шир этадиган қўрқоқ сарбоз борлигини пайқаб қолади. Шоҳ ҳалиги аскарни ҳузурига чақиртиради, танишади ва шундай дейди: -Эй, сарбоз, мард, жасур, бир сўзлик бўл, токи, бизни номусга  қолдирма. Акс ҳолда, исмингни ўзгартирмоғинг зарур, — дейди. Хўш, топингчи, ўша қўрқоқ аскарнинг номи нима эди?