Notiqlik tilsimoti — 8

22 — БОБ.   ҲАР ХИЛ МАСЛАҲАТЛАР

       Маслаҳат № 119. Ҳеч  қачон  таслим  бўлманг, олға  интилинг.

 Ҳар бир инсон ўз олдига бирор мақсад қўйса ва шу мақсад сари чидам билан, иштиёқ билан, матонат билан ҳаракат қилаверса, қийинчиликларга учраган пайтда ҳам чекинмаса, таслим бўлмаса, у албатта ўз мақсадига эришади. Ундай кишининг мақсади бой бўлиш бўлса, бой бўлади, олим бўлиш бўлса, олим бўлади, зўр нотиқ бўлиш бўлса, албатта зўр нотиқ бўлади.

Notiqlik tilsimoti

Yoshi ulug’ insonlar nasihat beradi, yoshlar esa biron muammoni yechish, bilish ma’nosida maslahat so’raydi. Har ikkalasi ta’lim berish va ta’lim olish mazmunini anglatadi. Muayyan maqsadni oldiga qo’yib, unga sabot bilan intilgan inson, albatta maqsadiga erishadi. Intilganga tole yor deyilishi ham bejiz emas. Oddiy sarboz general bo’lishni orzu qiladi, general bo’lishni orzu qilmagan sarboz sarboz emas. Bu ma’lum haqiqat.

Badiiy so’zning quvvati

Сўзнинг кучи унинг маъно англатишида ва уни айтувчи томонидан тўғри айтилиши, эшитувчи томонидан эса тўғри қабул қилиниши ҳамда тўғри талқин қилиниши билан боғлиқ. Одамнинг табъи сўз, таомнинг таъми туз, сувнинг таъми муз билан экан, сўзлар атрофида сўзлашиш барчамизга хос.

Ziyorat — mas’ullik demakdir

Инсон руҳан соғлом бўлиши ва покланиши учун маънавиятга эҳтиёж сезмасдан яшай олмайди. Маънавият оламининг буюк алломалари, улуғларнинг қадамжоларини зиёрат қилиш ҳам аждодлар олдидаги қарздорлик ва бурчдорлик ҳиссидан далолатдир.

shoir Jumaboy Matyoqub

Ishoratdan bashoratga

Шундай инсонлар бўладики, улар турли касб эгалари бўлса ҳам баъзи хатти- ҳаракатлари, ўзини тутиши, юриш-туриши ва сўзлари билан бошқалардан ажралиб туради. Улардаги истеъдод қандайдир илоҳийликка йўғрилгандек таассурот  қолдиради кишида.

Eski arobaning yangi xizmati

Ҳар қандай жамиятда ва табиатда ҳам амал қиладиган фалсафанинг ўз қонун ва тушунчалари бор бўлган. Булардан бири инкорни инкор қонунидир. 1000 йилдан зиёд муддат мобайнида ўз вазифасини ўтаб келган ҳозирда ҳам қисман ўрнига эга бўлган шеърий ўлчов аруз ҳақида гап кетса шу фикр хаёлимдан кечади.