Tarozi

Ақлни тарозига тортиб бўлмайди. Мабодо шундай бўлса, тортган ҳам, торттирган ҳам доно эмас. Бир ҳовуч буғдой ёки тилломидики тортилса. Таълим, тарбия, тафаккур ва тараққиётни ҳам тарозига қўйиб ўлчаб бўлмайди. Лекин рамзий маънода, қўлланилишини нозик дидли китобхонлар яхши тушунишади.

Tushovlangan ot

Уни кўриб томоша қилишарди ва дейишарди: зўр от, чопқир от, топқир от, яхши от, бунақаси йўқ. Ўтган ҳам, кетган ҳам шунга монанд гапларни такрорлашарди. Нега кўпкарига қўйишмас экан? Ахир, буни бир неча йиллар олдин пойгада ҳам кўрганмиз-ку?

Onaizorim nidosi

Болаликда онанинг эркалашлари, меҳр билан уришиши, танбеҳ беришлари билан вояга етганимиз рост. Баъзилари эсда қолса, баъзилари хотирадан кўтарилади. Лекин бир дафъа онаизоримнинг ҳайқириғидай кучли қўрқув ва ҳаяжонли садони эшитмаганман.

Ulug'bekning xonadonida

Ulug’bekning ulug’ligi

Уни Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институтида ўқиб юрган пайтлариданоқ, яхши танийман. Отаси Азимбой оғанинг айтишича, унинг ёшлигидан Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамовга ҳавас қилиб уларнинг ижросидаги қўшиқларни хиргойи қилишни, уларга ўхшатиб ашула айтишни

Ismlarda jism ma’nosi

Алишер Навоий “Хамса”сининг боқийлигига мезон унинг ҳар бир давр учун умумбашарий мавзуларда сўз айтолгани учунгина эмас, балки, ҳар бир мисра замирига олам-олам маъно жойлай олиш иқтидоридандир. Буни биргина “Хамса ” мисолида айтиш ҳам мумкин.

«Yusuf va Ahmad» genezisi

Dunyodagi ko’pchilik xalqlar eposlariga xos bo’lganidek, “Yusuf va Ahmad” dostoni ham o’tmish avlodlarimizning turli ibtidoiy dunyoqarashlarini u yoki bu tarzda aks ettirgan. Xususan, dostondagi bir qator motiv va syujet halqalarining tub ildizlari uzoq davrlarga borib taqaladi. Turli xalqlar tarixi, dunyoqarashiga nazar qilinsa, ular o’rtasida o’zaro mushtarak jihatlar mavjudligini payqash mumkin. Bu masala har bir xalqning…

Sahnaviy nutq va notiq nutqi

Тараққиётнинг талаби замонавийлик ва янгиликка интилиш билан экани маълум. Барча жабҳаларда бўлгани сингари маданият ва санъатнинг равнақи ҳам ана шу мезонларга таянади. Ҳозирги кунда инновация, педагогик технология, интерактив методлар, коммуникация каби сўз ва сўз бирикмалари таълимнинг деярлик барча йўналишларига тўла кириб борганлиги қувонарли ҳолдир. Булардан кўзланган мақсад замон билан ҳамқадамлик ва янгиликларни, илмий-назарий маълумотларни таъсирчан, тез ва осон етказиш муаммоларини ҳал этишдир.

Dilgir sado tarovati

Дунёда мамлакатлар кўп,  лекин Ўзбекистон биттадир.     И.Каримов.

Овоз: (Тасвир ортидан) Кўзларимиз нурига, қалбларимиз ғурурига қиёс қилинадиган тушунчалардан бири киндик қон тўкилган макон, она юртимиз Ўзбекистондир. Қалби қайноқ, қўли қадоқ заҳматкаш халқимизнинг иродаси қатъийлиги, танланган йўлдан оғишмай собитқадамлик билан интилиши, эртанги кунга умид ҳисси билан боқиши, муҳими, қалбидаги қаноат ва шукроналик ҳиссининг устуворлиги унинг бетакрор бунёдкорлик ишларига боис ва  қодирлигини бугун бутун жаҳон билади, тан олади.

Germenevt kotiba

Қабулхона. Котиба компьютер олдида ниманидир ёзиш билан банд. Учта киши раҳбарга учрашиш учун кутиб ўтирибди. Эшикдан 40 ёшлар чамаси бир йигит кириб келади. Бошлиқ ўзларидами? Ҳа ҳозир бандлар. Булар ҳам кутишаяпти. Ҳозироқ кириб айтинг. Оғайнинг келибди, денг. Мени кутишим мумкин эмас. Котиба эшикни оҳиста тақиллатди-да ичкарига кирди. Нима гап, тинчликми? Биттаси келиб, айт мени навбатсиз…