Ishq tavsifida

                  Олам сардафтари ишқнинг имлоси,

                   Ёшлик қасидасин жилва, зиёси.

                   Эй ишқ оламидан хабарсиз, билгил,

                   Ишқ эмасми асли ҳаёт маъноси.

Ajal bemahal

Мисоли бир олтин кўза бу дунё,       Суви гоҳо ширин, аччиқдир гоҳо.

Шунча умрим бор деб керилма асло, Эгарлоқдир ажал оти доимо.

Бедил ҳазратлари инсон умрини киприкдаги ёшга қиёс қилади. Яратувчидан бўлак ҳеч ким унинг қанча туришию қачон тушиб кетишини билмайди. Ўлим ҳақ. Ажал шаробидан тотиш ҳаммага хос ва мажбур.

Nisbiylik

                                 Кўплар донишманд деб билдилар ўзни,

                                  Худонинг зотидан очдилар сўзни.

                                   Ҳеч бири билолмай азал сирларин,

                                   Алжираб-валжираб юмдилар кўзни.

Faqirlik davlati

Бир бурчакда қотган нонга қаноат, Истамадим ундан ортиқ ҳашамат. Жону дилдан харид этдим фақирлик, Фақирликдан ортиқ кўрмадим давлат. Одамзот қониқиш ҳисси билан яшашга эҳтиёжманд. Ўзини ҳар жиҳатдан қониқтиришга интилади. Неки эҳтиёжи бўлса, шунга талпинади. Ўзини қийнаш, ўзини ўтга-чўғга солишни доимо эп кўравермайди. Ейиши, ичиши, юриши туриши, хуллас, яшашида қониқиш ҳисси устувор. Лекин ҳар кимнинг қониқишида…

Imkon va makon

                    Қолмади одамзод кирмаган гўша,

                    Еру кўкда, сувда ҳозир ҳамиша.

                    О, фақат ёнма-ён турару инсон,

                    Бир-бирин қалбига киролмай сарсон.

Omonat va g’animat

           Мансаб анга мулк берди-ю, дўст-ёрдан айирди,

           Аввалги гўзал хислату рухсордин айирди.

           Бегона этиб орзу-дилин ишваю ишқдин,

           Дастини дароз эттию, дутордан айирди.

   Кўрмаганнинг кўргани қурсин, кўзини ёғ босиб қолибди каби иборалар қулоққа тез тез чалиниб қолади. Одамзот ўз меҳнати биланми ёки кимларнингдир “муруввати” биланми каттароқ бир мансабга ёки бойликка эга бўлиб қолади. Ҳаётда бундай ҳолатлар кузатилишидан кўз юмиб бўлмайди.

Qullik rohati

            Йироқдан қарасам лабинг пурханда,

              Озод эдим, тағин бўлибман банда,

              Озодликдан ҳар бир банда эрур шод,

              Мен шундан шод, сенга бўлибман банда.

  Дунё неъматлари кишини мафтун этади, ажойиботлари унинг дилини завқ-шавққа тўлдиради, ғаройиботлари эса уни ҳайратга солади. Демак, бу гўзаллик олдида тилимиз лол, ўзимиз ҳангу мангмиз. Бир сўз билан айтганда асирмиз.

Bilish ne’mati

                Тун иккиқат хотун, не туғар экан?

                Замона ҳукмидан не ёғар экан?

                Умр аввалида не келди, кўрдик

                Кўрармиз, охири не бўлар экан?

    Билмаслик айб эмас, билишга интилмаслик айб деган ақида бор.