Xorazmiy «Muhabbatnoma»si

Муҳаббатни мадҳ этиш гўё мумтоз шеъриятимизда шоирлар мусобақасига айлангандек. Ҳар ким уни ўз қалби билан ҳис этади, ўз кўзи, сўзи, юраги билан тасаввур этади. Натижада сўзлар илҳом париси билан қуйилиб, жилоланиб, ишваю нозу карашма билан қоғоз юзига туша бошлайди. Хоразмий наздида ҳам ўзига хос ҳолат, ҳиссиёт, туйғуни англаб олишингиз мумкин. Ушбу «Маданият ва маърифат» телеканалида…

«Begona» filmiga saundtrek

Беайб майиб бўлган, асоссиз қасосга учраган иккита инсон тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу бадииий фильмнинг саундтрекини айтишни кўплаб қўшиқчилар орзу қилди. Лекин Сардор Мамадалиевга насиб этди. «Дунё» қўшиғининг матни муаллифи Ўзбекистон халқ шоири Маҳумд Тоир. Марҳамат, ана шу саундтрекни тинглаб томоша қилинг.

Lazgini lazgidek o’ynang

Худди шу ном билан S-Ikbol» студияси раҳбари Сардорбек ва Бойназарлар томонидан ташкил этилган концерт дастурига бошловчилик қилишимиз учун таклиф этишганди. Тележурналист Шаҳлохон билан бошловчилик қилганимиз ушбу концерт дастурида асосан хоразмлик санъаткорлар иштирок этишганди. «Истиқлол» санъат саройидан ёзиб олинган ушбу концертни томоша қилинг. Марҳамат.

















«Oqshom gurunglari»da

Санъатшунос олима Гўзал Холиқулова билан суҳбатимиз нутқ маданияти ва нотиқлик санъати ҳақида бўлди. «Маданият ва маърифат» телеканалидан эфирга узатилаётган Жаббор Эшонқулов муаллифлигидаги ушбу кўрсатув долзарб мавзуларга мурожаат қилиши ва соҳа мутасаддиларини жалб этиш ва уларнинг мулоҳазаларини оқшом гурунглари тарзида телетомошабинларга ҳавола этиши билан эътиборлидир.