Mahalla o’quvida

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув академиясида Республикамизнинг турли вилоятларида фаолият кўрсатаётган зиёлилардан таркиб топган тингловчилар маҳалла мутасаддиларини ўқитишга қаратилган ўқув амалий машғулотлар олиб борилди.

«Sening ishqingda, ey dilbar»

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг худди шу сўзлар билан бошланувчи ғазали кўплаб ҳофизу машшоқлар тилидан тушмасдан келганлигига сабаб, ундаги ёлқинли, эҳтиросли муҳаббатнинг шоир дил розлари билан уйғунлигидадир. «Маданият ва маърифат» телеканалидан «Аруз бўстони» видеоролики орқали бу ғазал бир неча бор сизнинг ҳукмингизга ҳавола қилинган.

«Assalom, O’zbekiston»da

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хушовоз ҳофиз ва сухандон Шуҳрат Қаюмов билан суҳбатимиз иқтидорли олим Абдулла Аъзам томонидан тайёрланган «Бобур.Девон.Назм маҳорати» номли китоб юзасидан бўлди. Унда Бобурнинг аруз вазни юзасидан амалий ва назарий қарашлари ўз ифодасини топган. Яхшиси, келинг, ўзингиз фикр ва мулоҳазаларни тинглаб, томоша қилинг.

Ijodiy guruh «Diydor shirin»da

Миллат танламас иллатлардан бири гиёҳвандликка қарши нафрат руҳи билан суғорилган «Қора илон» фильмининг бош режиссёри Олим Сулаймон, бош оператори Иззат Қаландаров, фильм продюссери ва  сценарийси муаллифи Раҳимбой Жуманиёзовлар «Дийдор ширин» кўрсатувида иштирок этиб фильмнинг тасвирга олиниш жараёнлари билан боғлиқ қизиқарли воқеаларни сўзлаб беришди. Мана, ўша кўрсатувдан бир лавҳа. Маҳоратли бошловчилар Насиба Мақсудова ва Муслимбек Йўлдошевлар…