Burchdorlik muhabbati

Ҳар қандай фильм тақдимоти олдидан ижодий гуруҳни ҳаяжон чулғаб олиши тайин. Қандай бўларкан, премьера қандай ўтаркан, томошабинлар қандай қабул қиларкан, тақдимотдан сўнг оммавий ахборот воситаларидаги фикр-мулоҳазалар ва фильмнинг намойиши қай йўсинда давом этаркан, деган саволлар фильм ижодий гуруҳининг фикру зикрини қамраб олиши аниқ.

Premyera paytida

Ассалому алайкум, қадрдон опа-сингилларим, ака-укаларим, кино санъатининг оташин шайдолари! Осмони мусаффо, юрти тинч, халқи осойишта бўлган жамиятда жам бўлиб кино томоша қилишнинг ҳам гашти, ҳам завқу шавқи ўзгача. «IQTIDOR-film” студияси томонидан суратга олинган “БЕГОНА” номли бадиий фильмнинг премьерасига хуш келибсиз, азизлар!