Go’zal gurunglar gashti

Мақбул машваратлар, бир пиёла чой атрофидаги самимий суҳбатлар ниманидир ўрганиш, эшитиш завқ-шавқини беради кишига. Айниқса, маънавият сарчашмасининг дарғалари бор бўлган даврада кўп нарсаларни биласиз, ўрганасиз, билганларингизни мустаҳкамлайсиз.

Maslahatchilar maslahati

Мана, бир неча йилдирки, кенг суръатда, мунтазам равишда маҳалла ўқуви ташкил этилган. Фуқаролар йиғини раислари, диний маърифат ва ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчилар, посбонлар ҳамда котиблар учун, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, бугунги давр талаб этаётган масалаларга ўзларининг оқилона ва одилона муносабатларини билдира оладиган, кенг дунёқараш эгаси бўлиб шаклланишлари учун турли мавзуларда таниқли, тажрибали профессор ўқитувчилар томонидан маълумотлар бериб борилмоқда.

Turinda ta’limiy tadbir

Янги йил муносабати билан талабалар қишки таътилда бўлса ҳам олий ўқув юртларида иш қизғин. Профессор-ўқитувчиларнинг айримлари семинар машғулотлари билан, баъзилари эса таълим модулига фанлар юзасидан маърузалар матнларини жойлаштириш ёки малака ошириш курсларида таълим олиш билан банд.

Foydali o’quv-amaliy seminar

Билишга интилиш, такрорлаш, тинимсиз машқ ва изланиш педагог фаолиятининг муҳим мезонларидан. Педагогик технологиялар, метод ва методология тушунчаларнинг моҳиятини билиш ва амалда қўллай олиш замонавий педагогнинг асосий вазифалардандир.