Faqirlik davlati

Бир бурчакда қотган нонга қаноат, Истамадим ундан ортиқ ҳашамат. Жону дилдан харид этдим фақирлик, Фақирликдан ортиқ кўрмадим давлат. Одамзот қониқиш ҳисси билан яшашга эҳтиёжманд. Ўзини ҳар жиҳатдан қониқтиришга интилади. Неки эҳтиёжи бўлса, шунга талпинади. Ўзини қийнаш, ўзини ўтга-чўғга солишни доимо эп кўравермайди. Ейиши, ичиши, юриши туриши, хуллас, яшашида қониқиш ҳисси устувор. Лекин ҳар кимнинг қониқишида…

Imkon va makon

                    Қолмади одамзод кирмаган гўша,

                    Еру кўкда, сувда ҳозир ҳамиша.

                    О, фақат ёнма-ён турару инсон,

                    Бир-бирин қалбига киролмай сарсон.

Omonat va g’animat

           Мансаб анга мулк берди-ю, дўст-ёрдан айирди,

           Аввалги гўзал хислату рухсордин айирди.

           Бегона этиб орзу-дилин ишваю ишқдин,

           Дастини дароз эттию, дутордан айирди.

   Кўрмаганнинг кўргани қурсин, кўзини ёғ босиб қолибди каби иборалар қулоққа тез тез чалиниб қолади. Одамзот ўз меҳнати биланми ёки кимларнингдир “муруввати” биланми каттароқ бир мансабга ёки бойликка эга бўлиб қолади. Ҳаётда бундай ҳолатлар кузатилишидан кўз юмиб бўлмайди.

Qullik rohati

            Йироқдан қарасам лабинг пурханда,

              Озод эдим, тағин бўлибман банда,

              Озодликдан ҳар бир банда эрур шод,

              Мен шундан шод, сенга бўлибман банда.

  Дунё неъматлари кишини мафтун этади, ажойиботлари унинг дилини завқ-шавққа тўлдиради, ғаройиботлари эса уни ҳайратга солади. Демак, бу гўзаллик олдида тилимиз лол, ўзимиз ҳангу мангмиз. Бир сўз билан айтганда асирмиз.

Bilish ne’mati

                Тун иккиқат хотун, не туғар экан?

                Замона ҳукмидан не ёғар экан?

                Умр аввалида не келди, кўрдик

                Кўрармиз, охири не бўлар экан?

    Билмаслик айб эмас, билишга интилмаслик айб деган ақида бор.

Maqsad manzili

Ошиқлар миллати динлардан жудо,

Мазҳабу миллати биргина худо.

                         Каъбага боришдан мақсад эрур бир,

                         Агар борувчилар миқдори юздир.

   Авлиё худо эмас, лек худодан жудо эмас. Парвардигор меҳрини қозонган, доимо унинг назарида бўлган валилар борасида ана шу фикр мудом айтилади.

Ijod va ijro

                    Бизлар қўғирчоғу фалак қуржоқбоз,

                    Бу сўзим чин сўздир эмасдир мажоз.

                    Йўқлик сандиғига бир бор кирамиз,

                    Вужуд палосида ўйнагач бироз.

     Инсон табиатидаги яратиш ва ижро этишдан завқ олиш ҳисси ҳам нисбий. Мутлоқ ҳақиқат парвардигорнинг ўзи. Ҳофизнинг “Дунёда ўлимдан бошқаси ёлғон” деб куйлайдиган қўшиғи ҳам бежиз эмас. Ёлғончи дунёнинг “ишвасию ажойиботлари, ғамзасию ғаройиботлари”  одамзотни алдайди, аллалайди,  ўзига ром этади.

Kelish-ketish mantig’i

                            Ёдингдами, сен туғилғон он?

                            Ҳамма хандон эди, сен эса гирён,

                            Шундоқ яшагинки,  сен ўтгандан сўнг

                            Ҳамма гирён қилсин, сен боргин хандон.

  Туғилиш ўлимга қўйилган биринчи қадамдир. Иккинчи томондан қараладиган бўлса, умрнинг давомийлиги-ю, наслу насаб, яъни шажаранинг бардавомлиги билан изоҳланади. Чақалоқнинг дунёга келиши деярлик барча макину маконда шоду хуррамлик билан нишонланади.