«IQtidor» клуби

“IQTIDOR-MA’RIFAT” ИЖОДИЙ МАРКАЗИ», “IQTIDOR” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ КЛУБИ», “IQTIDOR-FILM” СТУДИЯСИ» Мақсад ва вазифалари: Ҳар қандай давлатнинг истиқболи ўсиб келаётган ёш авлоднинг баркамоллигига боғлиқ. Баркамол авлод эса иккита кучга таянади. Бу ақлан ва жисмонан соғломликдир. Бу ўз навбатида  таъсирли таълим-тарбиянинг самараси билан белгиланади. Интеллектуал қобилиятли авлод фикрловчи, кенгқамровли билимга, нутқ маҳоратига эга, ўз фикрини мустақил баён эта олувчи бўлади. Ўтган…

Вазифа ва топшириқлар-1

            ВАЗИФА ВА ТОПШИРИҚЛАР

Ҳарфлар бунда бетартиб                 Ўрнида топса таркиб

Жойлашганлар бўлиб жам,             Бўлар бир ном мужассам.

 Ҳарфларни тегишли ўринларга қўйиб чиқсангиз, “ёнаётган олов” маъносини ифода этувчи геометрик фигуранинг номи келиб чиқади.

Voiz o’zi ham so’zi joiz

Кишилик жамияти пайдо бўлибдики, сўз ва нутқдан фойдаланиш, унинг имкониятлари доирасида фикр етказиш ва қабул қилишнинг турли усуллари асрлар давомида шаклланиб келган. Нотиқлик, воизлик, хатоба ана шундай санъатлардандир.

Вазифа ва топшириқлар-2

 ВАЗИФА ВА ТОПШИРИҚЛАР

Ҳарфлар бунда бетартиб                 Ўрнида топса таркиб

Жойлашганлар бўлиб жам,             Бўлар бир ном мужассам.

 Ҳарфларни тегишли ўринларга қўйиб чиқсангиз, овқат пиширганда энг кўп сарфланадиган нарсанинг номи келиб чиқади

Qalbga ziyorat

 Муҳтожлик кўйида кўнгилни овла,

                    Юракка яқину маъқулни овла.

                    Бир дилча  турмас юз лойхона Каъба

                    Каъбада нима бор бир дилни овла. (Умар Хайём)

Xotirjamlik

              Олам бари меҳнат, кунларимиз ғам,

                      Фалак иши офат, айёми ситам.

                      Ҳар ён назар солдик, кўп кездик олам,

                      Бирор кимса йўқдир дили хотиржам.

Siyrati suvratida

                             Фақат билим билан баландмас одам,

                             Аҳду вафо билан баланд-паст одам.

                             Сўзи билан иши бир бўлса агар,

                             Ҳар нарсадан азиз, муқаддас одам.

Ishq tavsifida

                  Олам сардафтари ишқнинг имлоси,

                   Ёшлик қасидасин жилва, зиёси.

                   Эй ишқ оламидан хабарсиз, билгил,

                   Ишқ эмасми асли ҳаёт маъноси.

Ajal bemahal

Мисоли бир олтин кўза бу дунё,       Суви гоҳо ширин, аччиқдир гоҳо.

Шунча умрим бор деб керилма асло, Эгарлоқдир ажал оти доимо.

Бедил ҳазратлари инсон умрини киприкдаги ёшга қиёс қилади. Яратувчидан бўлак ҳеч ким унинг қанча туришию қачон тушиб кетишини билмайди. Ўлим ҳақ. Ажал шаробидан тотиш ҳаммага хос ва мажбур.

Nisbiylik

                                 Кўплар донишманд деб билдилар ўзни,

                                  Худонинг зотидан очдилар сўзни.

                                   Ҳеч бири билолмай азал сирларин,

                                   Алжираб-валжираб юмдилар кўзни.