Asl va nasl

Афсуски, жаҳонда хирадмандларнинг Фарзандлари бору эмас хирадманд. Отада одобу билим бўлса ҳам, Ундан насибасиз қолибдур фарзанд. Абу Абдуллоҳ Рудакийнинг шу рубоийси сабаб дилдан кечган туйғулар сизга ҳам бегона бўлмаса керак. Фарзанд шажаранинг давомийлиги ва наслнинг боқийлигига мезон экани рост. Демакким, у ота-онанинг юзи, маҳалланинг обрўйи, қолаверса, у таълим олган, фаолият кўрсатган масканнинг шарафи ҳамдир. Рудакий ана…

Ikki dunyo ochqichi

              Шу оддий кўз билан боқмагил,балки,

              Билим кўзи билан боққил жаҳонга.

              Дунё дарё эрур яхши ишингдан,

              Кема ясаб ўтгил, нари томонга.

Дунё «икки эшикли сарой»га қиёс қилинади. Биридан кириб, иккинчисидан чиқиб кетиш масофаси бу умрдир. Кимдир ўша умр манзилида эзгу ва хайрлик ишларни қилишга улгурса, кимдир номақбул юмушлар билан шуғулланиб умргузаронлик этади. Икки дунё сир-асрори ва моҳиятини англаш ишқи бу илмдир.

Urush — umr egovi

Эй ғофил, ўйлама дунёда сенинг, Қисматингни халлоқ айлаган уруш. Ўзи-ку умримиз жуда ҳам қисқа, Яна қисқартирмоқ бу қандай юмуш? Одамзот яралибдики, низо, нифоқ, жанжалу урушларга тарих шоҳид. Эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги шиддатли уруш «дам қалам билан, дам қилич билан» бардавом. Машриқу мағрибзаминда эзгулик руҳи Хурмуз (Ахура Мазда), ёвузлик руҳи эса, Аҳриман (Ангра Маню) деб эътироф…

Nutqning ta’sirliligi

Юқорида кўриб ўтилган нутқий сифатлар билан бевосита дахлдор бўлган омиллардан бири нутқнинг таъсирчанлигидир. Телебошловчи билан телетомошабин орасидаги мулоқот қанчалик таъсирли бўлса, кўрсатув шунчалик мазмунли, самарали бўлади.