Oshiqlik-ochlik

                          Ошиқ девоналик, достондан қўрқмас,

                          Ошиқ кишан, кунда, зиндондан қўрқмас.

                          Мисоли оч бўри ошиқлар дили,

                          Оч бўри, алҳазар чўпондан қўрқмас.

    Бобо Тоҳир ўзининг рубоийлари билан ишқ мавзуига виқорли ҳайкал қурган адиб десак, муболаға бўлмайди. Ишқ асар урган бўлса, ошиқни кар, кўр, соқов қилғуси. Муҳаббатнинг кўзи кўр, деган нақлда ҳам шунга ишорали маъно бор. Демак бу кўйга кирган ошиқнинг ҳолатини ўзгача тасаввур этиш ҳам қийин.

Diydam ustina

                                       ДИЙДАМ УСТИНА

              Азизим, кўз хонам бўлсин саройинг,

              Кўзимнинг четлари сайр этар жойинг.

              Фақат қўрқаманки, қадам босган чоқ,

              Киприкдан бўлмасин, озурда пойинг.

      Ёр таърифи-тавсифида, унинг гўзаллигини ташбеҳона тимсоллар билан ифода этиш шарқ мумтоз шеъриятининг муҳим аломатларидан бири. Севилган, муҳаббат боғланган маъшуқа еру кўкдаги гўзал рамзларга ўхшатилади.

Bedor va bemor

Бедор ва бемор Нечук менга қиё боқмас асл ёр? Нечук дардимга йўқ, дармону мадор? Эмиш ёрим ётар ноз уйқуда, ноз, Нечук уйқудир ҳеч бўлмас бедор? Ағёрга қиё боқувчи, ошиқ дилин ёқувчи маъшуқага яна талпиниш мантиқлими? Ўзини шамга урувчи парвона куйиб кул бўлишини билмаганидек, ошиқнинг қалби яна изтиробларга солувчи ёр билан. Дардига дармону мадордан кўра, азобга…

Vatan va kafan

                  Ҳумоюнман, баланд тоғлар ватаним,

                  Сайри олам қилсам, ҳар жой чаманим.

                  На уйим бор, на куйим бор, на ашё,

                  Ўлим вақти қанот-парим кафаним.

             Парвоз этувчи қуш ўзига доимий қўним изламайди. Бунга ҳожат ҳам йўқ. Сабаби об-ҳавонинг алмашиниши унга имкон ҳам бермайди. Баландлик, юксак манзилларни кўзлаб учувчи қушларга ҳам маълум маънода шу тааллуқли. Қушни инсонга, инсонни қушга ташбеҳ этилиши ҳам бежиз эмас.

Beg’uborlik — tole yorlik

                     Истасанг, кўзгудек соф бўлсин юрак,

                     Дилинг ёмонликдан поклашинг керак.

                     Ғийбат, ҳаромхўрлик, гина, адоват,

                     Кибру ҳаво, ҳасад қолмасин андак. (Ҳоқоний Ширвоний.)

   Одатда, тилинг ва дилинг, қалбинг ва қиёфанг, сувратинг ва сийратинг бир хил ва соф бўлсин деган ақидани эшитамиз, ўқиймиз. Лекин, ҳаёт яхшига ҳам ёмонга ҳам, дўстга ҳам, ғанимга ҳам жой берган.

Zahr va qahr

                                  Илонни ҳар қанча қилсанг тарбият,

                                  Охир заҳрин сочиб, етказар заҳмат.

                                  Нокас табиати илон кабидир,

                                  Юзин кўрмасликка этгил ҳаракат.

Аслида, наслида ёвузлик бўлса, ундан яхшилик кутиш қийин. Унинг яхшилик ниқобидаги «ҳиммат»и ҳам оғир кечиши ҳақ. Илонсифат ҳаракат, сирингдан, нозик ишларингдан воқиф бўлиш эвазига сени мағлуб этиш нокас нияти.

Vaslin istab

         Ҳажринг ғамидан гарчи  бағрим қон,

           Лекин бу ғамдан эрурман шодон.

           Ҳажри шул бўлса, васли қандай деб,

           Ўйлаб чиқаман кечалар ҳайрон.

 Рудакий рубоийлари ичида ишқ талқинида битилганлари ҳам кўп. Мумтоз шеъриятда ишқ мавзуидаги битикларда ҳажр ва васл тушунчаси муқим ва муҳим ўрин тутади. Ёрга, ҳаққа етишишнинг машаққат манзилларида ушбу тушунчаларга муносабат адиблар эътиборидан четда қолмайди.

Nafs tizgini

Ўз нафсини мағлуб этолган марддир, Ғийбатлардан узоқ кетолган марддир. Номард тепиб ўтар йиқилганларни, Ожизлар қўлини тутолган марддир. Аҳли донишлар мард ва номард, доно ва нодон, оқил ва жоҳил муносабатларининг моҳиятли талқинини эътибордан четда қолдирмаганлар. Хўш, ким марду, ким номард? Рудакий бу муаммони нафс ва ғийбат тушунчаларига муносабат йўсинида ойдинлаштиришга интилади. Ўзгани эмас, балки ўзини енгиш…

Shukru zikru fikr

Борига қаноат қил, озод яша, Эй Рудакий, одил ва обод яша. Ўзингдан ортиқни кўриб ғам ема, Сендан ожизлар бор, кўриб шод яша. «Бировни кўриб фикр қил, бировни кўриб шукур қил, бировни кўриб зикр қил»-деган ҳикмат бор. Шунга монанд Муҳаммад пайғамбар «жим турганим фикр қилганим, тоат-ибодат ва илмим шукур қилганим, сўзлаганим зикр қилганим» деб эътироф этганлар.…

To’rt ustun hikmatlari

Ўқиш ва уқиш. Бу сўзлар ўзаро мантиқий боғлиқликка эга. Ўқишда шунчаки кўз югуртириш бўлса, уқишда англаш бор. Уқиш синчиклаб, тушуниб, ҳис этиб ўқиш орқали амалга ошади. Бирон асарни ўқиб чиқасиз, у сизга таъсир этади, дилингиздан ўрин олади. Шу аснода ўзингизда ҳам янги фикр ва мулоҳазалар туғилади. Тасдиқ этасиз ёки инкор қиласиз. Бу эса таҳлил демакдир.…