«Nazm va navo» Muhammad Ismoil bilan

Унинг сўзлари учқун, чўғ мисоли. Унинг алангага айланиши, дилларнинг бойланишига боис машҳур ҳофизлар томонидан унинг шеърлари асосида ижро этилган қўшиқлардир.Мангуликка муҳрланиб боришига сабаб эса шеърларидаги соддалик, равонлик ва фалсафа томизғисининг мавжудлигидир.

IMG_4974Ишонч ҳосил қилмоқчи бўлсангиз, 2014 йилнинг 13 март куни Муҳаммад Исмоилнинг шеърлари асосида ўтказиладиган назм ва наво кечасига марҳамат қилинг.

Sahnaviy nutq va notiq nutqi

Тараққиётнинг талаби замонавийлик ва янгиликка интилиш билан экани маълум. Барча жабҳаларда бўлгани сингари маданият ва санъатнинг равнақи ҳам ана шу мезонларга таянади. Ҳозирги кунда инновация, педагогик технология, интерактив методлар, коммуникация каби сўз ва сўз бирикмалари таълимнинг деярлик барча йўналишларига тўла кириб борганлиги қувонарли ҳолдир. Булардан кўзланган мақсад замон билан ҳамқадамлик ва янгиликларни, илмий-назарий маълумотларни таъсирчан, тез ва осон етказиш муаммоларини ҳал этишдир.

Notiq bo’lmoqchimisiz? Marhamat!!

НОТИҚЛИК САНЪАТИ ВА НУТҚ МАҲОРАТИНИ ЭГАЛЛАНГ. Сиз нутқингизни равон, чиройли ва жозибадор бўлишини, таъсирли сўзлаш ва ифодали ўқишни, мулоқот маданиятингизни, сухандонлик ва бошловчилик маҳоратингизни ошишишини, нотиқлик санъатини эгаллашни, хоҳлайсизми?

Safardagi zafarlar

Ҳар дамнинг, ҳар қадамнинг қўлдаги қаламга ҳисоботи борлигини англаган ҳолда, ижодий хизмат сафаримиз давомидаги фаолиятимиз билан сизларни таништириб боришни ният қилгандик давом этамиз. Гуриллаган Гурландан дам от суриб, дам қанот қоқиб, сўзга сувдайин оқиб эртага Ҳазорасп манзилгоҳига, кўнгилгоҳига отланамиз ва шодланамиз. Ҳазорасп минг отдир, элининг дили шоддир.

Chizgilarim-sezgilarim

Битилган бу чизгилар,Ўй-хаёл ҳам сезгилар,Ўқир бўлсам гоҳида,Юрак-бағрим эзғилар.Олам ва одам муаммоси замину замон, макину макон танламайди. У ҳақда баҳслар тугамаган, тугамайди ҳам. Ҳар кимнинг ўз қалб қаричи, дунёқараши, баҳолаш мезони бор. Яшаш қараш ва курашлар бирлигидан иборат экан, инсониятнинг тафаккур тарзи ҳам ўзига хос бўлиши табиий.

Oshiqlikmi, yo ma’shuqlik?

Кишининг ҳақидан қўрқадиган, қаноат ва шукроналик билан умргузаронлик этган кўзи ожиз, нобино Розия исмлик бир кампир бўлиб унинг ёлғиз бир фарзанди бор эди. Кўпдан бери уни уйлантириб, невара кўришни хаёл қилиб юрарди.

Xon og’a

Хон оға, бир тортиб юборайми? Устоз Матёқуб Қўшжонов бир ривоят айтганди. Аслида, бу босар-тусарини билмасдан, кўзини ёғ бойлаб, одамларни танимай қоладиган, менсимайдиган айрим тоифа одамларга нисбатан айтилган. Қишлоқда бир сартарош бўлган экан,

Xorijiy til va ona tili

Хорижий тилларни ўрганиш она тилимизга меҳр биландир. Абдулла Қаҳҳор собиқ чет тиллар институти талабалари билан ижодий учрашувда “сиз жойларда,  ўқув муассасаларда чет тиллардан дарс берасиз, лекин шу нарсани унутмангки, сиз хорижий тилларни ўргатиш билан бирга уларнинг ўз она тилига бўлган меҳрни ҳам улар қалбига жойланг” деган мазмундаги ҳикматлари бежиз эмас. Демак, ҳар қандай тилга меҳр,…

Sahna nutqi

Нотиқ, нутқ, мантиқ. Булар бир ўзакдан ясалган арабча сўзлардир. Ҳар қандай нотиқ нутқи мантиқдан четда бўлса, у вайсақилик, сафсатабозликдир. Нотиқ нутқининг аниқлиги талаффуз ва тафаккурнинг тиниқлиги билан вобаста.