Mahalla-tinchlik qo’rg’oni

“Маҳалла – ота-онанг”, “Қўшнинг тинч — сен тинч”, “Бир болага етти ота-она” каби нақлларни кўп эшитгансиз. Буларнинг замирида бир-биримизга дахлдорлик туйғуси бор. “Менга нима” қабилида иш тутиш лоқайдлик ва бефарқликни келтириб чиқарадики, бу эса жамият илдизига болта уриш ёхуд таназзулга юз тутиш демакдир.

Sahna nutqi muammolaridan

Нотиқ, нутқ, мантиқ. Булар бир ўзакдан ясалган арабча сўзлардир. Ҳар қандай нотиқ нутқи мантиқдан четда бўлса, у вайсақилик, сафсатабозликдир. Нотиқ нутқининг аниқлиги талаффуз ва тафаккурнинг тиниқлиги билан вобаста. Шундай экан, ижтимоий-бадиий нутқнинг узвий бир бўлаги саҳна нутқи муаммолари ҳам доимо долзарблигича қолади. Нотиқлик улкан дарахт бўлса, нотиқлар унинг шоху новдалари, нутқ мевалари, мантиқ эса унинг теран томиридир. 

Til tadbirida

Ҳар қандай халқнинг, миллатнинг борлиги, борлиғи ва бойлигига мезон аслида, унинг тилига бўлган муносабатида кўринади.  Шунинг учун ҳам ҳали Республикамиз мустақиллиги эълон қилинмасдан олдиноқ, ўзбек тилига Давлат тили мақоми бериш борасида дадил қадам ташланди.

Ma’naviy targ’ibot yo’lida

Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият тарғибот маркази ташаббуси билан Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманларда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш мавзуида семинар ўтказилди.

Teran tafakkur tilsimi

ТВПКҚТМОИ “Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси доценти, филология фанлари номзоди, “Нақшбандия” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Султонмурод Олимнинг

Ahli muhabbat

Аҳли муҳаббат, қайдасиз? Шоир навбатдаги назмий манзумасини шундай мурожаат билан атабди. Чин муҳаббатга ошно ва ташна қалблар, албатта буни идрок этади. Бугун аҳли маърифат, аҳли маънавият, аҳли илм вакиллари билан институтимиз “амфитеатри”да суҳбатлашиш субҳидамга тўғри келгани ҳам бежиз эмас. Дилларга даво бўлгувчи назму наво ва тоза ҳаво сабуҳий суҳбатларга жон бахш этмоқда. Аҳли илмларнинг маъвоси бўлак,…

Til bilgan — dil bilar

Бу нақл бежиз эмас. Халқаро алоқаларда, маданий, ижтимоий-сиёсий, ҳатто иқтисодий муносабатлар замирида ҳам хорижий тилларни билишнинг аҳамияти катта. Давлатлараро муносабатларнинг, тарихий тараққиётнинг тарзи ҳам аслида, хорижий тилларни ўрганишга эътиборни кучайтириш билан боғлиқлиги аён.

Do’stlik poydevori

Шундай алломалар бўладики, улар вақт синовидан ўтган бўлишига қарамасдан ўзи ва сўзи илоҳийлаша бошлайди. Сўзлари ҳикмат даражасига, ўзлари эса ибратга айланади. 600 йиллиги нишонланаётган форс-тожик шоири Абдураҳмон Жомий шубҳасизки, ана шундай сиймолардан биридир. Алишер Навоий билан устоз шогирдлик муносабатини барқарор қилган, ўзбек ва форс-тожик шеъриятининг тараққиётига катта ҳисса қўшган иккита сиймо ҳақида кўплаб мақола, илмий монографиялар яратилган. “Навоий ва Жомий” номли махсус китоб чоп этилгани ҳам бежиз эмас.

Maktab amaliyotida

Тошкент вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг 3 — она тили ва адабиёти гуруҳи тингловчилари билан мактаб амалиёти бўйича фан ўқитувчисини кузатиш ва дарс таҳлили мақсадида соат 9.20.да жам бўлиб Мирзо Улуғбек туманидаги 27 — сонли умумий ўрта таълим мактабига кириб бордик.