«Assalom, O’zbekiston»da

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хушовоз ҳофиз ва сухандон Шуҳрат Қаюмов билан суҳбатимиз иқтидорли олим Абдулла Аъзам томонидан тайёрланган «Бобур.Девон.Назм маҳорати» номли китоб юзасидан бўлди. Унда Бобурнинг аруз вазни юзасидан амалий ва назарий қарашлари ўз ифодасини топган. Яхшиси, келинг, ўзингиз фикр ва мулоҳазаларни тинглаб, томоша қилинг.

Ijodiy guruh «Diydor shirin»da

Миллат танламас иллатлардан бири гиёҳвандликка қарши нафрат руҳи билан суғорилган «Қора илон» фильмининг бош режиссёри Олим Сулаймон, бош оператори Иззат Қаландаров, фильм продюссери ва  сценарийси муаллифи Раҳимбой Жуманиёзовлар «Дийдор ширин» кўрсатувида иштирок этиб фильмнинг тасвирга олиниш жараёнлари билан боғлиқ қизиқарли воқеаларни сўзлаб беришди. Мана, ўша кўрсатувдан бир лавҳа. Маҳоратли бошловчилар Насиба Мақсудова ва Муслимбек Йўлдошевлар…

Xorazmiy «Muhabbatnoma»si

Муҳаббатни мадҳ этиш гўё мумтоз шеъриятимизда шоирлар мусобақасига айлангандек. Ҳар ким уни ўз қалби билан ҳис этади, ўз кўзи, сўзи, юраги билан тасаввур этади. Натижада сўзлар илҳом париси билан қуйилиб, жилоланиб, ишваю нозу карашма билан қоғоз юзига туша бошлайди. Хоразмий наздида ҳам ўзига хос ҳолат, ҳиссиёт, туйғуни англаб олишингиз мумкин. Ушбу «Маданият ва маърифат» телеканалида…

«Begona» filmiga saundtrek

Беайб майиб бўлган, асоссиз қасосга учраган иккита инсон тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу бадииий фильмнинг саундтрекини айтишни кўплаб қўшиқчилар орзу қилди. Лекин Сардор Мамадалиевга насиб этди. «Дунё» қўшиғининг матни муаллифи Ўзбекистон халқ шоири Маҳумд Тоир. Марҳамат, ана шу саундтрекни тинглаб томоша қилинг.

Lazgini lazgidek o’ynang

Худди шу ном билан S-Ikbol» студияси раҳбари Сардорбек ва Бойназарлар томонидан ташкил этилган концерт дастурига бошловчилик қилишимиз учун таклиф этишганди. Тележурналист Шаҳлохон билан бошловчилик қилганимиз ушбу концерт дастурида асосан хоразмлик санъаткорлар иштирок этишганди. «Истиқлол» санъат саройидан ёзиб олинган ушбу концертни томоша қилинг. Марҳамат.

















«Oqshom gurunglari»da

Санъатшунос олима Гўзал Холиқулова билан суҳбатимиз нутқ маданияти ва нотиқлик санъати ҳақида бўлди. «Маданият ва маърифат» телеканалидан эфирга узатилаётган Жаббор Эшонқулов муаллифлигидаги ушбу кўрсатув долзарб мавзуларга мурожаат қилиши ва соҳа мутасаддиларини жалб этиш ва уларнинг мулоҳазаларини оқшом гурунглари тарзида телетомошабинларга ҳавола этиши билан эътиборлидир.





Odilona nazar

Одам бола-чақа деб яшаса, олам мусобақа деб тараққий этади. Дунёнинг ривожида мусобақанинг ўрни ва роли катта. Давлатлар миқёсида оладиган бўлсак, ривожланишда ким ўзарчилик бор. Жамоалар орасида ҳам шу ҳолатни кузатиш мумкин.

Ilhomjon, to’y muborak!

Машҳур ва манзур «Сурхон» гуруҳи ўртоқлари билан бирга “Эзидёр” ресторанида меҳмонларни кутиб олиш билан оввора. Чунки бугун ансамблнинг бадиий раҳбари Илҳомжон учта қизларидан кейин яратгандан тилаб олган ўғил фарзандлари Мираъзамжоннинг суннат тўйига