Konstitutsiya — qomus va nomus demakdir

Ҳар бир инсон, муайян жамиятда яшайдиган фуқаро, аввало, ўз ҳуқуқларини таниши ва амал қилиши бу бурч, бошқача айтганда фарзу қарз. Айрим давлатлардаги шариат қонунларига риоя қилиш қай даражада муқаддас бўлса, ҳуқуқ ва бурчларимизнинг кўзгуси бўлган конституцияни муқаддас билиш ва итоат этиш ҳам шу даражада аҳамиятлидир. 

Ma’naviyat manzillari osha

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгаши Республика Маънавият тарғибот марказида маънавият тизими иштирокчиларининг “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танлови  бўлиб ўтди.

Qo’sh qutlov

«Ўзбекистон» нашриётига кириб борганимизда, ҳамма ўз иши билан банд эди. Муҳаррирлар матнларнинг таҳрири билан, мусаҳҳиҳлар китобларнинг корректурасини синчиклаб кўриш билан, мусаввирлар муқова ва  китоблар муқоваси безаклари билан оввора эди.

Yoshlar tarbiyasi — kelajak mevasi

Жамиятнинг келажагини, давлатнинг истиқболини, халқнинг иқболини ёшларга берилаётган таълим ва тарбиянинг самараси, сифати билан боғлиқлигини ҳис этмаслик мумкин эмас. Шундай экан, болаларимизнинг юриш-туриши, дунёқараши ва қизиқиши билан қизиқмаслик ҳам лоқайдликдир.

Tarix qalbda yashaydi

Мозий музейларда эмас, тупроққа кўмилган қалъаларда ҳам эмас, ёхуд ер остида қолиб кетган ўтмиш обидаларидагина эмас, ёки кўкка бўй чўзган меъморий ёдгорликларда, миноралардагина эмас, балки қадимий манбаларда, қўлёзма китобларда, муаррихларнинг фикру зикрида, тарихшунос олимларнинг руҳияти ва қалбида яшайди.

Zullisonayn olimni olqishlab

Ўзбек ҳамда форс-тожик мумтоз адабиётининг йирик билимдони, филология фанлари доктори, профессор Ҳамиджон Ҳомидий домланинг 80 ёшлик таваллуд айёмлари муносабати билан қатор ўқув муассасаларида қутлов тадбирлари ўтказилди. Бугун ТВХТХҚТМОИ да “Она тили ва адабиёти” ҳамда “Қозоқ тили ва адабиёти” гуруҳларида таълим олаётган педагог-тингловчилар иштирокида устоз билан бўлган ижодий учрашув ҳам моҳият эътибори билан аҳамиятли бўлди.