Bilimdonlik belgisi

Қизиқиш, диққат, қунт, эътибор. Бу тушунчаларнинг таълим жараёнида ўзига хос моҳияти бор. Ўқувчининг диққатини жалб этмасдан билим бериш кўз юмиб бенишон ҳавога ўқ узаётган овчининг ҳолатига ўхшайди. Унинг учун ўқдонни бўшатиш асосий мақсад эмас, балки ўлжа олиш муҳим.

Tuhfaxon Ahmedova: «So’nggi axborot»ni so’nggi bor o’qiganmiz

Шогирдларнинг устозлари ҳақида тўлқинланиб гапиришлари, уларнинг ҳурматини жойига қўйиши устоз-шогирдлик ҳалқасининг мустаҳкам бўлганлиги ва устознинг таълимий-тарбиявий меҳридан баҳрамандлик ва бурчдорлик туйғусига садоқатдан нишондир. Олий тоифали диктор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Туҳфахон Ахмедованинг хотиротларини ёзиб оларканман, шу туйғуга амин бўлдим. 

Nasiba Maqsudova: Hammada ham xato bor

Радио ҳамда телевидение дикторлигини пухта эгаллаб айни кунларда тележурналист ва бошловчи сифатида “Дийдор ширин” кўрсатуви билан кўпчиликнинг эътиборини қозониб келаётган, Халқаро “Олтин қалам” мукофоти совриндори, “Шуҳрат” медали соҳибаси Насиба Мақсудованинг хотиротлари айниқса самимий ва қизиқарли бўлди.

Bir roviy rivoyati

Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамовни йўқлаб хонадонларига қадрдон дўстим  ҳуқуқшунос олим Илгизар Собиров билан борганимизда машҳур ва манзур санъаткоримизнинг рафиқалари Жумагул галинбийимиз ушбу ривоятни айтган эдилар. Шуни назмга солишга интилдим ва сизга илиндим.

Бу асли бир ривоят,

Мисли муборак оят.

Tole hamda Alifbe

Некбин кайфиятимни бадбинлик руҳи чулғаб тушкун ҳолда қолганимда қилган қайғули қораламаларимдан бириси шу экан.

Аввал, «Алифбе» бўлдим,

Сўнг жоҳилга тобе бўлдим.

Вақтида «жим», «чим» бўлдим.

«Ким,нима?»-деб жим бўлдим.