Targ’ibotchilar bayram oldidan

Юрти осойишта, халқи тинч бўлган жамиятда байрамлар ярашади, тўйлар татийди. Узоқ тарихи ва бой анъаналари билан аждодларимизнинг суюкли байрамларидан саналган наврўзи оламни нишонлаш муносабати билан турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Уч минг йилдан зиёд тарихни ўз ичига олган Наврўз табиатдаги гўзаллик ва нафосатни жамиятга кўчиришдек хайрли ният билан ташриф буюргандек гўё.

Ahmadiyning «Sozlar munozarasi»

Шарқ халқлари мумтоз адабий меросида мунозара жанри алоҳида ўринга эга бўлган. Мунозара нуқтаи назарларни баён этиш баҳси бўлиб унинг тортишув деган бошқа маъноси ҳам бор. Одатда, тортишув гап талашиш, манфаат талашишдан келиб чиқади. Ўзбек адабиётида мунозара жанрининг бир қанча кўринишлари бор.

Bobomurod Odil: Rizq va umr

Иқтидорли журналистлардан бири Бобомурод Нур олам ва одам муаммоларига ўзининг фаол муносабатини мақолалари орқали билдириб келадиган қалам аҳлларидан. Унинг ризқ ва умр ҳақидаги мулоҳазалари ҳам ғоят ибратлидир. Мана у: 

Zamaxshariy nazarida nutq

Ўрта асрлар шарқ мутафаккирларининг ҳаётий ва ижодий фаолиятига, қолдирган адабий меросига назар ташларкансиз, хаёлдан ушбу мулоҳазалар кечади. Серқирра истеъдод илоҳиётдан берилади. Уларнинг истеъдоди муайян замон ва макон билан белгиланмайди. Улуғ номи, ижодий инъоми асрлар оша абадиятга дахлдор бўлиб хизмат қилаверади. Уларни атрофлича ўрганиш узоқ тарихимизни англашдаги, ёрқин истиқбол йўлимизни белгилашдаги муҳим мезон ва маънавий маёқдир.…