Menga so’z bering

“Маърифат фидойилари” рукни остидаги навбатдаги тадбиримизга хуш келибсиз, азиз устозлар, ҳурматли меҳмонлар, қадрдон касбдошлар! Йилга шундай нисбат, шиор берилганлигини биласиз. “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” бу шиор шунчаки айтилмайди, ғурур билан, дилингиздаги ифтихор туйғуси билан айтасиз. Ўз ватанини севган, қадрлаган инсон бу шиорга бефарқ эмас.