Targ’ibot guruhi Xorazmda

2014 йилнинг 23 июль куни тонгги 6.45.да Тошкентдан кўкка ўрлаган самолёт 2 соатдан кейин Урганч шаҳрининг гўзал ва муҳташам аэропортига қўнди. Самолёт ердан оёғи узилгунга қадар чинқириб, дириллаб, кучаниб ҳамманинг юрагига ғулғула солди. Тепага чиқиб олгандан кейин роҳатланиб бир маромда уча бошлади. Гўёки, инсонга чиқиш ва тушиш изтиробли эканини англатаётгандай.

Safardagi zafarlar

Ҳар дамнинг, ҳар қадамнинг қўлдаги қаламга ҳисоботи борлигини англаган ҳолда, ижодий хизмат сафаримиз давомидаги фаолиятимиз билан сизларни таништириб боришни ният қилгандик давом этамиз. Гуриллаган Гурландан дам от суриб, дам қанот қоқиб, сўзга сувдайин оқиб эртага Ҳазорасп манзилгоҳига, кўнгилгоҳига отланамиз ва шодланамиз. Ҳазорасп минг отдир, элининг дили шоддир.