Jumboqlar

1.Искандар Зулқарнайн жангга шайланиб турганида, қўшин орасида ўз жонини ўйлайдиган, чумчуқ пир этса, юраги шир этадиган қўрқоқ сарбоз борлигини пайқаб қолади. Шоҳ ҳалиги аскарни ҳузурига чақиртиради, танишади ва шундай дейди: -Эй, сарбоз, мард, жасур, бир сўзлик бўл, токи, бизни номусга  қолдирма. Акс ҳолда, исмингни ўзгартирмоғинг зарур, — дейди. Хўш, топингчи, ўша қўрқоқ аскарнинг номи нима эди?