Navoiy nazdinda nutq

Бирон сўз санъаткори йўқки, тил, сўз, нутққа эътибор қилмаган бўлсин. Ҳатто, диний таълимотда дунёнинг яралиши ва тугашини ҳам сўз билан боғлаш мавжуд. Парвардигорнинг «Бўл!» деган хитоби билан ўн саккиз минг олам яралган. Унинг кунфаякун бўлиши ҳам сўз билан дейилади. Бу бежиз эмас.